TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бир савдогарнинг икки ўғли бор эди. Катта ўғил отасининг севимли фарзанди бўлиб, барча меросини унга қолдиришни ният қилганди. Она кенжа ўғлига жони ачир ва мерос иккисига тенг тақсимланишини истарди. Бир куни уйи ёнида шуни ўйлаб йиғлаб ўтирганда ёнига бир мўйсафид келиб сабабини сўрабди.
— Қандай йиғламайин: икки ўғлим мен учун баробар, аммо отаси каттасига бор бойликни қолдириб, кичигига ҳеч вақо бермоқчи эмас. Кенжамга бирор ёрдам кўрсатмасам бўлмайди. Аммо ўзимда сариқ чақа ҳам йўқ, шунга сиқилаяпман, — дебди аёл.
— Сенинг вазиятингда муаммони ҳал қилиш осон. Шунчаки ўғилларингни ёнингга чақириб, уларга бор гапни айт. Шунда бари изига тушади.
Кенжа ўғил ўзига мерос тегмаслигини эшитиб, ўзга юртларга кетибди ва ҳунару илм ўрганиш билан машғул бўлибди. Каттаси эса бойлигига ишониб ҳеч нимани ўрганмабди.
Ота вафот этгач, қўлидан ҳеч бир иш келмайдиган катта фарзанд пулини совуриб қашшоқланиб қолибди. Кичиги эса ўз меҳнати билан бадавлат инсонга айланибди.