1. Меркурий бошқа сайёраларга нисбатан Қуёшга яқинроқ жойлашган.
2. У Ерга қараганда Қуёшдан 7 ҳисса кўпроқ қувват олади.
3. Меркурийнинг устки қисми худди ойдагига ўхшаб кетади. Сайёрада кратерлар миқдори жуда кўп.
4. Меркурийнинг шахсий магнит майдони бор. Аммо у Ердагидан жуда кўп марта заиф.
5. Бу сайёра йўлдошларга эга эмас.
6. Меркурийнинг радиуси 2439 километрга тенг.
7. Бу ерда эркин тарзда қулаш тезлиги Ердагидан 2, 6 марта секин.
8. Меркурийни юлдуз кўринишида қуёш чиқиши ва ботишидан сўнг бемалол кўрса бўлади.
9. Ердаги бир йил Меркурийдаги уч кунга тенг. У ўз ўқи атрофида жуда секин айланади.
10. Сайёра экваторида тунлари ҳаво ҳарорати -165 даража, кундузлари эса +480 даражани ташкил этади.
11. Меркурийнинг диаметри 4878 километрга тенгдир.
12. Унинг устки қисмидаги майдон ҳажми Ердагидан 6, 8 баробар кичик.
13. Меркурий ядросида темир фоиз ҳисобида бошқа сайёраларга нисбатан анча кўпчиликни ташкил этади.
14. Меркурийда тортиш кучи жуда заиф.
15. Меркурийда биздаги каби йил фасллари йўқ.
16. Меркурийдаги айрим тоғларнинг баландлиги 5 километргача чўзилган.
17. Кундузлари ҳаво шу қадар иссиқ бўлишига қарамай, Меркурийда жуда катта миқдордаги музликлар мавжуд. Айниқса, кратерлардаги музлар ҳеч қачон эримайди. Кратер деворлари уларни Қуёш нуридан ҳимоя қилиб туради.
18. Меркурий атмосферасида сув миқдори 3 фоиздан иборат. Сувни бу сайёрага кометалар олиб келади. Атмосферасидаги кимёвий элемент — гелий.
19. Меркурийнинг устки қисмидаги босим ердагидан 500 миллиард марта кам.
20. Меркурийни ҳеч қандай асбоб-ускунасиз томоша қилишга бундан 5 минг йил олдин яшаган одамлар муяссар бўлган. Бу сайёрани кузатишга киришган илк астроном Галило Галилей ҳисобланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|