Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб деди:
– Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман. Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз, марра сизники.
Йигит қувонганидан юраклари ҳовлиқиб деди:
– Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг!
Қизнинг отаси йигитнинг кўзига тикилиб қисқагина саволини яшин тезлигида айтди:
– Бомдодга азонни бугун соат неччида айтди?
Йигит дудуқланиб, юзлари кўкариб, кейин қизариб деди:
– Соат роппа-роса уч яримда… эээ йўқ, балки чоракта кам тўртда… айтганча, йигирмата кам олтида…
Шу ерда ота йигитга юзланиб, сўнгра деди:
– Менинг гавҳарим жудаям қиммат туради. Маҳрингиз етмас экан. Мени маъзур тутгайсиз. Соатининг бонгини фақат ўқиш ёки иш учун созласа-ю, бомдод намозлари девор ичида ғойиб бўлиб кетаверса, қандай қилиб унга қизимни берайин?
{Ўз динини муҳофаза эта олмаган одамга қандай қилиб шаънимни ишониб топширайин?}
* * *
Кун ҳикмати
Қизингизни Аллоҳдан қўрқадигон йигитга турмушга беринг. Севса икром қилади, севмаса зулм қилмайди.
Ҳасан Басрий Раҳимаҳуллоҳ
* * *
Кўпгина оилаларнинг бузилиши ҳам, айнан динимизни яхши ўрганмаганимиздан! Намозсиз банда ҳеч қачон бахт-саодатга эришолмайди, шуни унутманг!