Бир йигит отасига: – Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, -дебди.
Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота: – Қани, қаерда экан сен айтаетган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, – дебди ва йўлга тушибдилар…
Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига: – Қулоқ сол ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! – дебди.
Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил: – Йўқ ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! – дебди.
Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.
Уларни тинглагач зобит: – Қизни олиб келинглар, ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, – деди.
Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга: – Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! – деди.
Энди уччовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.
Қизни кўрган вазир : – Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ!-дебди.
Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким: – Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! -дебди.
Ҳоким қизни кўриб: – Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! -дебди.
Охир – оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар. Шунда қиз : – Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, – дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.
Юқоридан қиз уларга қараб: Мени танидингларми?! Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар… Мени қозониш учун мусобақалашадилар… Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар… Натижада менга етай – етай деганларида қабрга қулайдилар… Мен эса, қочавераман – қочавераман!… – дебди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|