Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди: – Иншааллоҳ яхшилик бўлсин. Аёл дебди: – Бир хизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман. – Бу қандай хизмат экан? – Менинг хожам сафарга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ. Тижоратчи: – Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай иншааллоҳ. Аёл дебди: – Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман. Тижоратчи: – Мен сиз билан бирга бораман,- дебди ва қозининг олдига борибдилар. Шунда аёл қозига шундай дебди: – Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар. Қози дебди: – Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми? Тижоратчи одам: – Ҳа, шундай. Қози: – Унинг талоғини бермоқчимисиз? Тижоратчи: – Ҳа. Қози аёлдан сўрабди: – Сиз талоқга розимисиз? Аёл: – Ҳа, қози жаноблари. Қози тижоратчига дебди: – Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг. Тижоратчи: – У талоқ,- дебди. Аёл дебди: – Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган. Қози тижоратчидан сўрабди: – Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз? Тижоратчи ўзига-ўзи дебди: – «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»… сўнгра қозига деди: – Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим. Қози дебди: – Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз. Тижоратчи ўзига-ўзи дебди: – агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ,- дебди… Хўп, тўлайман қози жаноблари,- деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди. Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди. Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади. Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтибди. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди: – Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойда кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман,- дебди. Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди: – Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом,- деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди. Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|