TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мексикалик 8 яшар қизнинг билими Эйнштейндан ҳам кучлироқ экан…
Мексиканинг Мехико шаҳрида яшовчи 8 яшар Адхара Перес исмли қиз ўзининг кучли билими, юқори интеллекти билан барчани ҳайратга солмоқда. Олимларнинг айтишича, бу қизнинг интеллекти Эйнштейндан икки баробар юқорироқ чиқиб қолди.
Адхара уч ёшида Аспергер синдромига учраган. Организмининг ёмон ривожланиши туфайли тенгдошлари билан мулоқот қилиш унга жиддий қийинчиликлар туғдирарди. Мактабга чиққач, синфдошлари уни масхара қиладиган бўлишди. Алхара шу қадар чуқур депрессия ҳолатига тушиб қолдики, мактабга боришдан очиқчасига бош тортди. Ота-онаси мажбурлаб мактабга олиб бориб қўйган тақдирда ҳам партада ўтириб ухлаб қолаверди. Бу ишни атайин қилди. Мактабда ўқишни, болаларнинг масхаралашларига бардош қилишни хоҳламади.
Ана энди асосий гапга ўтсак. Адхара 5 ёшида бошланғич синфлар дастурини тўлиқ ўзлаштиришга улгурди. 6 ёшда юқори синфлар ўқув дастурини ўзлаштириб олди. 8 ёшида унга аттестат беришга мажбур бўлишди. Ҳозир эса у интернет орқали саноат муҳандислиги ва систематехника бўйича билимларини пухталаш билан банд.
Онаси Налли хоним яқин келажакда қизини Америкага олиб бормоқчи. Адхара Аризона университетида ўқишни орзу қиларкан. Олдин у астрофизика факультетида ўқиш, кейин космонавтликка ўқишни орзулайди. Ҳозирча университетга кириш имтиҳонларини аълога топшириш учун инглиз тилини мустақил тарзда ўрганмоқда.