Паранормал ҳодисалар, ўзга сайёраликлар «овчи»си, тайванлик уфолог Скотт Уоринг яна бир ғаройиб ва кўз кўриб қулоқ эшитмаган манзаранинг сирини очди. Бу гал олимнинг назарига Мексикадаги «Попокатепетль» вулқони кўндаланг турди.
Бу вулқоннинг уфологлар ва қизиқувчан фуқаролар орасидаги машҳурлиги шундан иборатки, унинг атрофида тез-тез ўзга сайёраликлар кемалари пайдо бўлади. Улар вулқон ичкарисига учиб киради, ичкаридан учиб чиқади. Шуни ҳисобга олиб кўплаб олимлар вулқон ичкарисида ўзга сайёраликлар базаси борлигига шубҳа йўқлигини баён этишган.
Бу гал Уоринг вулқон атрофидаги ҳодисаларни камерага тушираётиб ғалати бир манзарани кўриб қолди. Камера вулқоннинг шундоқ биқинида баландлиги юзлаб метрларга тенг қурилмани хотирасига ёзиб қолибди. Қурилманинг эшиги тўғри бурчакли бўлиб, Уорингнинг ҳисобича қурилма диаметри 60 метрга тенг эди.
— Аввалига ақлдан оздим шекилли деб ўйладим, — ҳикоя қилади олим. — Аммо камера ақлдан озмайди-ку! У кўрганини суратга олади…
Уфолог азбаройи қизиқиши ортиб худди ўша иморатга яқинроқ бориш, ичкарисида нелар борлигини аниқлаш пайига тушганди. Уни даҳшатда қолдириб, иморат бирдан ғойиб бўлди. Бу нарса вулқон ўз бағрида ўзга сайёраликлар базасини асрашига олимда заррача шубҳа қолдирмади.
— Ҳамкасбларим барибир шубҳадан нарига ўтишмайди, — деди Уоринг. — Бу уларнинг иши. Мен бир кунмас бир кун барибир ўша иморатга яқинлашаман ва ҳақиқатни ошкор қиламан. Чунки бу иллюзия ҳосиласи эмас. Сабаби, вулқон атрофида парвоз қиладиган ўзга сайёраликлар кемалари, уларнинг гоҳ ичкарилаши, гоҳ ташқарига чиқиб осмон-у фалакка парвоз қилиши ҳақиқатдан бўлак нарса эмас. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|