Оммага машҳур бўлган одам тўсатдан вафот этганида, унинг ўлими ҳақидаги шов-шув ва миш-мишлардан қочиб бўлмайди. Баъзи мухлислар ўзларининг қаҳрамонлари йўқолганига ишонишдан бош тортишади ва ўлим сабабларини кўриб чиқишга ошиқадилар.
Бошқалар эса фитна назарияларини илгари суришади ва ҳамма нарсада давлат ёки маҳсус хизматларни айблашади. Яна бирлари эса қариндошлари ёки яқин дўстларидан шубҳа қиладилар. Ишониш мумкин бўлган ягона нарса – расмий текширув натижалари. Аммо бу текширувларда номувофиқликлар бўлса, шубҳа ва тахминлар яна кўпаяди. Қуйида ана шундай воқеалардан баъзилари ҳақида баён қиламиз.
Майкл Жексон
Расмий версияга кўра, 2009 йил 25 июнда Майкл Жексоннинг шахсий шифокори Конрад Мюррей беморга пропофол, кучли уйқу дорисини инъекция орқали юборган. Бир неча соатдан кейин қайтиб келганида, Майкл нафас олмаётган эди. Реанимация чоралари ҳеч қандай наф бермади. Натижада, қўшиқчининг пропофол ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи дорилар миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетишидан вафот этгани аниқланди. Аммо яна бир тахмин бор. Унга кўра поп қироли қарзларни тўламаслик учун ўз ўлимини уюштирган бўлиши мумкин. Жексоннинг ўлими билан боғлиқ текширув жараёнида унинг молиявий аҳволи анчагина ёмонлиги маълум бўлган. Хонанданинг 500 минг доллардан кўпроқ қарзи бор эди ва бу миқдорни йиғиш учун Лондонда 10 та концерт бериш нияти борлигини билдирди. Бу Майклнинг 12 йиллик узоқ танаффусдан кейин қўйиладиган биринчи концерти бўлиши керак эди, шунинг учун шоу чипталари чақмоқ тезлигида сотила бошланди.
Мухлисларнинг талаби туфайли концерт ташкилотчилари дастурни 50 та концертгача кенгайтиришга қарор қилдилар. Аммо касал ва кучсиз саънаткор бундай машаққатли жадвалга дош беролмасди. Шунинг учун у қўлидан келганини қилди… Баъзи далиллар мана шундай тахмин пайдо бўлишига замин яратди: қўшиқчининг дафн маросимидаги қариндошлари жуда қувноқ эди, Майкл Жексоннинг ўлимини тасдиқловчи бирорта фотосурат ҳали ҳам йўқ, тиббий маълумотномада «Ўлим сабаби» устуни тўлдирилмаган. Кўпчилик одамларнинг «вафотидан кейин Майкл Жексонни кўрганлари» ҳақидаги миш-мишларни эса айтмаса ҳам бўлади.
Элвис Пресли
1977 йил 16 август куни 42 ёшли Элвис Преслининг жасади қаллиғи Пресли Гингер Алден томонидан Граcеланд саройининг ҳаммомида топилган. Хабарларга кўра, рок-н-ролл қироли оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи воситалари миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши туфайли юрак хуружидан вафот этган. Пресли ўлимининг қалбакилиги ҳақидаги шубҳалар қаердан пайдо бўлди? Гап шундаки, Пресли вафотидан кўп ўтмай, унинг мухлисларидан бири Мемфис аеропортида ундан дастхат олган ва экспертиза намунанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Бундан ташқари, терговнинг махфий тарзда олиб борилиши скептикларни янада ваҳимага туширди. Ва яна шунингдек, интернет бўйлаб юрган қўшиқчи жасадининг фотосурати ҳам қалбаки бўлиши мумкин экан.
Преслининг мухлислари унинг ўлимини ҳаддан ташқари шов-шув, матбуот билан мулоқот ва интервюларсиз «осудаликка кетиш» учун уюштирилган деб ҳисоблайдилар. Айтишларича, қўшиқчи умрининг қолган қисмини бирон бир илиқ мамлакатда ўтказишга қарор қилган. Бунинг учун унинг етарли маблағи ҳам бор эди.
Усама бен Ладен
Усама бен Ладен – дунёдаги энг таниқли ва энг хавфли террорчилардан биридир. 2001 йил 11 сентабр куни АҚШда юз берган портлашлар айнан мана шу террорчи бошчилиги остида амалга оширилгани айтилади. Ушбу хунрезлик натижасида деярли 3000 киши ҳалок бўлган. 2011 йил 2 майда Усама бен Ладен ўлдирилди. Ал-Қоида раҳбарининг бошига ўқ узилди. Уни Американинг SEAL (машҳур «денгиз мушиклари») махсус бўлинмасининг жангчиси амалга оширди. Ушбу операция Абботободнинг чеккасидаги террористларнинг яширин базасида содир бўлди. Террорчи жасадининг фотосуратлари экспертизаси ҳамда ДНК таҳлили ўлдирилган айнан Усама бен Ладен эканлигини тасдиқлади.
Бироқ, ўша куни «Теҳрик-и Толибон Покистон» террористик гуруҳи вакиллари америкаликларни «ўзларининг обрўсини ошириш» учун бандитлар раҳбарини ўлдиришганлиги ҳақида уйдирмани ўйлаб топишганликда айблашди. Кейинчалик улар бен Ладеннинг ўлимини тан олишган бўлса ҳам, бу борада шубҳа охиригача сўнмади.
Ва бунинг сабаблари бор, чунки террорчининг жасади Араб денгизидаги махфий жойга пинхона кўмилган (кейинчалик унинг қабри мақбара бўлиб қолмаслиги учун) ҳамда жасадининг фотосуратлари матбуотга тақдим қилинмаган (гўё одамлар руҳиятига зарар бермаслик учун, чунки террорчига узилган ўқ унинг бошининг ярмини учириб юборган эди). Бундан ташқари, 2001 йилдан 2011 йилгача бен Ладеннинг ўлими ҳақидаги хабарлар доимо матбуотда пайдо бўлиб турарди … Сўнгги маълумот шунчаки қалбаки эмаслигига кафолат қаерда?
Малика Диана
1997 йил 31 августга ўтар кечаси малика Диана ва унинг қаллиғи Доди Ал-Фаед автоҳалокатда вафот этдилар. Расмий версияга кўра, ўша пайтда Mersedes Benz S280 автомобилини ҳайдаб кетаётган Генри Пол бошқарувни йўқотиб қўйган, чунки у тезликни ошириб, папарациларнинг машинасидан яширинмоқчи бўлган. Кейинчалик, улар ҳайдовчи маст бўлган, деган тахминни ҳам илгари сурганлар, аммо бу версия тасдиқланмади. Бироқ, вақт ўтиши билан малика ўлими ҳақида бошқа номаълум далиллар пайдо бўла бошлади. Масалан, Диананинг кетиши керак бўлган машина деярли сўнгги дақиқаларда алмаштирилганлиги маълум бўлди. Генри Пол одатда улар юрадиган йўл қолиб, бошқа йўналиш бўйича ҳаракатлана бошлади. Энг қизиғи шундаки, бу йўлдаги деярли барча кузатув камералари носоз бўлиб чиқди.
Аммо Леди Ди мухлислари қалбида шубҳаларни уйғотган асосий нарса бу эмасди. Гап шундаки, ўлимидан сал олдин, малика сарой ходими Пол Барреллга ёзган хатида, «собиқ эри уни ўлдиришга ҳаракат қилмоқчи» эканлиги ҳақида хабар берган. Диананинг фикрича, бу билан Чарлз ёрдамчиси Тиггига тезроқ уйланишига йўл очилиши ва шу билан бирга муваффақиятсиз никоҳи ҳамда Доди ал-Фаед билан бўлган муносабатлари учун қасос олишига ишонган.
Ушбу хатнинг ҳақиқийлиги шубҳа остида бўлишига қарамай, Диананинг мухлислари ушбу фожиали автоҳалокатни қирол оиласи уюштирган, деб ҳисоблайдилар.
Жим Моррисон
The Doors гуруҳининг етакчиси ҳамда вокалисти Жим Моррисон 1971 йил 3 июлда Парижда 27 ёшида вафот этди. Расмий версияга кўра, қўшиқчи қабул қилган гиёҳванд моддаларнинг миқдори ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши натижасида юрак хуружи содир бўлган. Бироқ, Франция қонунларига биноан жасадни ёриш ишлари ўтказилмаганлиги сабабли Моррисоннинг ўлими билан боғлиқ кўплаб тахминлар келиб чиқди. Энг кенг тарқалган тахминлар бўйича, Моррисоннинг ўлими ўз жонига қасд қилиш оқибатида содир бўлган ёки норасмий ҳаракат вакиллари қарши фаол курашиб келаётган ФҚБ (Федерал Қидирув Бюроси) томонидан ўлдирилган бўлиб, ўз жонига қасд қилган, деб кўрсатилган.
Бироқ, 2014 йилда Британиялик рок хонандаси Марианна Фейтфулл Моррисоннинг ўлдирилганлигига қаттиқ ишонган. Қизнинг сўзларига кўра, унинг собиқ дўсти ва гиёҳванд моддалар сотувчиси Жан де Бретей қўшиқчига «жуда кучли героин» ни таклиф қилган, ундан фойдаланиш эса фожиали оқибатларга олиб келган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|