Зерикарли энциклопедик материал қаршингизга буюк инсонлар ҳақидаги керакли маълумотларни тақдим қилади-ю аммо энг қизиқарли нарсаларни айтмаслик йўлидан боради. Бунинг сабаби мутахассислар томонидан ушбу фактларнинг бефойда дея топилганидир. Аммо буюк инсонлар ҳаётини ўрганар экансиз, уларга тегишли кичик деталларни ҳам кўздан қочириш ярамайди. Балки ушбу майда фактлар орқали ҳам тарихий шахслар ҳақидаги кўп нарсани билиб олса бўлар? Аслини олганда сирли кўринишга эга бўлган маълумотлар ўша инсон ҳақида кўпроқ ўрганиш ва изланишга мажбур қилади. Бу эса билимга чанқоқ инсонлар учун айни муддаодир. Умид қиламизки, ушбу мақолани мутолаа қилгач, яна бир неча китобни ўқиш учун сизда истак пайдо бўлади.
Наполеон Бонапарт
Наполеон Корсика оролининг Аяччо ҳудудида туғилган бўлиб, унинг барча аждодлари флоренсияликлар бўлишган. Шу сабабни уни француз эмас, италиялик, аниқроғи корсикалик деб аташ мумкин. Напалеон ёшлик пайтларида мактабда италян тилини ўрганган, француз тилини эса 10 ёшга кирибгина ўргана бошлаган.
Бонапарт Франция ва Италия императори саналган. Шу сабабли Италиянинг байроғи ишлаб чиқилаётган пайтда иш бошида турган, асос сифатида эса Франция байроғидан фойдаланганлар. Бу ўриндаги ягона ўзгариш мовий рангнинг яшилга алмаштирилиши бўлган.
Авраам Линкольн
Авраам Линкольн Америка Қўшма Штатларининг энг машҳур президентларидан бири эди. У ёшлик пайтларида тажрибали курашчи бўлган. У кўп ҳолларда оломонга қарата уларни курашишга чақирган, исталган одам билан куч синашиши мумкинлигини айтган. Айнан шу каби ҳаракатлари сабабли унга «Курашчилар шуҳрати» миллий залидан жой ажратганлар. Унинг курашчи сифатидаги лақаби «Ҳаққоний Эйб» бўлиб, ҳамиша ўз қарзларини тўлиғича қайтариш одатини сабабли ҳам мазкур номга муносиб кўрилган.
Жанна д’Арк
Жанна д’Арк яшаган замонларда сочлари қирқилган қизларни учратиш деярли имконсиз эди. Маълумотларга кўра, Жанна аллақандай туртки сабаб бу ишни биринчилардан бўлиб синаб кўрган. Орадан 500 йил вақт ўтиб француз қаҳрамони ҳақидаги ушбу факт полшалик сартарошлардан бирини илҳомлантириб юборган ва бунинг оқибатида сартарош машҳур «Боб» турмагини яратган.
Алберт Эйнштейн
Буюк физик 1955 йилда ёруғ оламни тарк этган. Унинг ўлим сабаби аорта томирининг ёрилиши бўлиб, ушбу натижа патологоанатом Томас Харви томонидан маълум қилинган. Аммо Харви физикнинг ўлим сабабини топиш билан чекланмаган экан. У олимнинг мия қисмини ўрганиб, уни бош суягидан ажратиб олган ва бўш қолган соҳани балзам билан тўлдирган. Энг қизиғи, оддий одамларнинг мияси оғирлиги 1400 граммга тенг бўлса, Эйнштейнда бу кўрсаткич 1230 граммни ташкил қилган.
Мерилин Монро
Тарихнинг энг гўзал ва омадли актрисаларидан бири бўлмиш Мерилин Монронинг тақдири жуда оғир ҳамда бахтсиз эди. Унинг онаси узоқ вақт давомида руҳий касалликлар шифохонасида даволанган, шу сабабли қиз етимхонада улғайган. Уни 11 марта турли оилалар асраб олмоқчи бўлишган, аммо ҳар сафар етимхонага қайтариб олиб келаверганлар.
Карл VII
Кўпчилик учун таниш бўлган «Қирол ўлди, яшасин қирол!» жумласи илк марта Карл VII нинг тож кийдириш маросимида айтилган. Бу ҳодиса 1422 йилда содир бўлган эди. Машҳур жумлани аввалги қиролни дафн этаётган пайтда айтишган. Унинг маъноси эса қиролликнинг бир одамдан иккинчиси қўлига ўтишини англатган.
Чарлз Дарвин
Бизучун маҳур назария орқали таниш бўлган олим аслида биология соҳасида махсус маълумотга эга бўлмаган. Мактабни битирган Дарвин оилавий анъанани давом эттириш учун тиббиёт соҳасига, Эдинбург университетига ўқишга киради.
Аммо тез орада тиббиёт соҳасини ҳам ташлаб кетади. Боиси олим қондан ҳаддан ташқари қўрқар эди.
Балки бу сиз учун янгилик бўлар, аммо Чарлз Дарвин ҳеч қачон одамнинг маймундан тарқалганини тасдиқламаган. У шунчаки одамлар ва одамсимон маймунларнинг умумий аждоди бўлиши мумкинлиги ҳақида таҳмин қилган, бу эса бир-биридан бутунлай фарқли тушунча.
Юлий Цезарь
Юлий Цезарь ҳамиша ва ҳар ерда лавр япроқларидан тайёрланган гулчамбар тақиб юрган. Ҳукмдор бу орқали сочларининг тўкилаётганини беркитмоқчи бўлган экан.
Волтер
Тарихий маълумотларга кўра, Волтер қаҳва ичишни жуда ҳам яхши кўрган. У кунига 50 финжон қаҳвани паққос туширарди. Тўғри, бу биз учун одатий қаҳва эмас, шоколад ва қаҳвали қоришма бўлган. Бу каби тетиклаштирувчи ичимликка рўжу қўйган файласуфга қарата атрофдагилар унинг тез орада ўлишини башорат қилганлар. Аммо Волтер 83 йил умр кўриб уларни ҳайратга қолдирган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|