7 Up, Chanel №5, Porsche 911 – бу брендларни билмаган одам бўлмаса керак. Аммо нима учун бренд номларида айнан "№5” ёки "911” рақамлари акс этган. Ушбу мақолада бунга жавоб топишингиз мумкин.
Chanel №5 Chanel брендининг асосчиси Коко Шанель хоним парфюмер технологи Эрнест Бо томонидан тайёрланган ифорларнинг бешинчисини афзал билиб, уни танлаган. Атирларнинг расмий чиқарилиш санаси ҳам 05.05.1921 йилга тўғри келган.
Heinz 57 Heinz компанияси мингдан ортиқ турли маҳсулотлар чиқаришига қарамай "57 хил” номи билан аталади. Нима учун? Гап шундаки, кунларнинг бирида Генри Ҳайнц компаниясида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни бирма-бир санаб чиқаётган эди. Маҳсулотлар сони 60 тадан ошганига қарамай, 57 сонини жуда ёқтириб қолди. Унинг назарида бу сон мўжизавий ҳусусиятга эга эди, айниқса 7 рақами ноёб руҳий жозиба баҳш этар эди.
Porsche 911 Porsche 911 дунёдаги энг муҳим автомобиллардан бири ҳисобланади. Нима учун айнан 911 сонлари билан аталади?
Дастлаб автомобил Porsche 901, деб номланиши керак эди, бироқ Peugeot компанияси ўртасида 0 бўлган уч хонали рақамнинг муаллифлик ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилиб, бу номни алмаштиришга мажбур қилди. Шунинг учун 0 ни 1 га алмаштиришган.
7 Up Ичимликнинг бундай аталишига сабаб нима? 7 Up нинг Буюк Британия ва Ирландиядаги дистрибютори бўлмиш Britvic компаниясининг таъкидлашича, ушбу бренд ичимликнинг 7 та асосий таркибий қисмлари шарафига шундай аталган. Ушбу ичимлик 1929 йилда чиқарила бошлаган, унинг дастлабки номи – "Биб-лабел Литҳиатед Лемон Лайм Сода”. Бу узун номнинг айтилиши жуда қийин бўлган, шунинг учун уни соддалаштиришга қарор қилинган.
Boeing 747 Нима учун бу самолётга 747 рақами берилган? Иккинчи жаҳон урушидан кейин самолётларни ишлаб чиқарувчи компания ўз муҳандислик департаментларини турли хил рақамланган бўлимларга бўлиб ташлаган: 300 ва 400 – самолётлар учун, 500 – газ турбинали двигателлар учун, 600 – ракеталар учун, 700 – реактив йўловчи самолётлар учун. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|