![](/_nw/69/80278222.jpg)
Асли Ўзбекистонда туғилиб ўсган, ҳозирда Россияда ижод қилаётган актёр Фарҳод Маҳмудов Россияда мушкул аҳволга тушиб қолган, ёрдамга муҳтож одамларга озиқ-овқат тарқатди.
Россияда карантин туфайли юртига қайта олмай қолган, иш тўхтагани учун молиявий жиҳатдан қийналаётган кўплаб юртдошларимизга ёрдам қўлини чўзган санъаткорнинг ушбу хайрия иши ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватланди.
Синовли кунларда қилинган эзгу иш билан минглаб одамларнинг дуосини олган Фарҳод Маҳмудов билан ЎзА мухбири боғланган.
- Россияда "Дом доброты” деб номланган хайрия ташкилоти бор. Шу ташкилот билан боғланиб, ҳозирги қийин вазиятда ҳамюртларимга ёрдам бериш истагим борлигини айтдим. Улар эса менга ҳақиқатда эҳтиёжманд оилалар манзилларини берди. Уларнинг хонадонларига бориб, кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотларини улашдик. Мен борган оилаларда ҳақиқатда ёрдам зарур бўлган, ногирон болалар бор эди. Уларга мадад жуда зарур. Қилинган ишдан жуда мамнун бўлдим. Мен бу ишни яна давом эттираман, деган
Актиёрнинг айтишича, бошқа жойлардаги каби Москвада ҳам карантинга риоя этилаяпти. Айни пайтда унинг ўғли Искандар масофадан дарс олаётганлигини, ўзи эса сценарийлар устида ишлашга кўпроқ вақт сарфлаётганлигини айтган.
Юртдошларимизни эса кексаларга ёрдам қўлини чўзишга, сабрли бўлишга, ўзи ва яқинларини асраш учун уйда қолишга чорлаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|