1. Марс Ердан кичикроқ. Унинг ярим диаметрига тўғри келади.
2. Қачонлардир Марсда ҳам магнит майдони мавжуд бўлган. Лекин кейинчалик ғойиб бўлган ва ундаги атмосфера қуёш томондан эсган шамолларда учиб очиқ фазога чиқиб кетган.
3. Ҳозирги пайтда Марс атмосфераси заҳарли газлардангина иборат.
4. Марсда сув бор. Муз кўринишида албатта. Ҳаво босими бу сайёрада шу қадар пастки, суюқликка айланган сув ўша заҳоти қайнаб, буғга айланади.
5. Марснинг иккита йўлдоши бор. Бири Деймос, иккинчиси Фобос деб ном олган. Биринчисининг маъноси «Даҳшат», иккинчисиники «Қўрқув». Қачонлардир Фобос Марс билан тўқнашади-ю, яксон бўлади.
6. Марснинг вазни Ер вазнининг 10 фоизигагина тенг.
7. Марсда жуда кучли шамоллар эсади. Бироқ улар сайёрага жиддий хавф солмайди.
8. Сайёрадаги чангдан иборат бўронлар атмосферани қумлар булутига тўлдириши туфайли ўта хавфли саналади. Бўронлар ойлаб тўхтамайди.
9. Марсдаги бир кун Ердагидан ярим соатга узунроқ. Атмосферадаги сийраклик оқибатида тун ва кун жуда тез алмашади.
10. Қизил сайёрада Ердаги каби тўрт фасл — баҳор, ёз, куз ва қиш мавжуд. Аммо уларнинг давом этиш вақти жуда узун.
11. Марсда Қуёш тизимидаги энг баланд тоғ бор. Тоғ Олимп деб номланган. Бу тоғнинг баландлиги 27 километр келади.
12. Марс жуда совуқ сайёра ҳисобланади. Лекин ёзда сайёра экваторида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади. Сайёранинг ўзида эса -45-50 даражани ташкил этади.
13. Бир неча миллиард йил олдин Марсда сув етарлидан-да кўпроқ бўлган. Фақат сайёра совигач, сув музга айланган.
14. Ҳаво ҳароратининг сакраши натижасида Марсда кундузлари қуруқ, кечаси эса нам ҳаво ҳукм суради.
15. Марсда зич ҳолдаги атмосфера мавжуд бўлмагани боис унинг устки қисмига қадам қўйган одам ўша заҳоти радиация нурлари таъсирида ўлим топади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|