1. Марс дунёдаги барча фантастик романларнинг бош қаҳрамонидир.
2. Марс сайёрасининг номини қадимги римликлар ўйлаб топган.
3. Қадимда Марснинг ранги ва одам қони бир хил деб ҳисоблашган.
4. Марс сайёраси тупроғи таркибида темир моддаси оксидлари кўпчиликни ташкил этади.
5. Марс осмонида темир моддасига эга тупроқ чанглари миқдори керагидан бир неча баробар кўпроқ. Шунинг учун бўлса керак, Марс осмони пуштига мойил рангга эга.
6. Марс сайёрасида сайр қилиш учун албатта скафандр зарур бўлади.
7. Кундузи Марсда ҳаво ҳарорати +300 даражага етади. Кечаси ҳаво ҳаддан ташқари совиб кетади. Ҳаво ҳарорати -800 даражани ташкил этади.
8. Марсда шамол соатига 180 км тезликда эсади. Шамоллар, аниқроғи, бўронлар ҳафталаб давом этади.
9. Марс шу қадар сирлики, олимлар бу сайёрада ҳам ўзига хос «Бермуд учбурчаги» бор деб ҳисоблашади.
10. Марсга ердан жуда кўплаб фазо ускуналари учирилган. Уларнинг аксарияти изсиз ғойиб бўлган.
11. Агар одам Марснинг устки қисмига қадам қўйса, ўша заҳоти унинг вазни уч баробарга камайиб кетади.
12. Ҳеч ҳавонинг музлаганини кўрганмисиз? Йўқ албатта. Марсда бу нарса мавжуд. Сайёрада ҳавонинг ҳам музлаганига гувоҳ бўлиш мумкин.
13. Марсда ҳам қиш фасли мавжуд.
14. Марсдаги Ой Деймос деб аталади. У бир кеча кундузда икки марта сайёранинг ғарб тарафида юз кўрсатади. Худди шунча марта шарқ қисмида Деймоснинг ботганини кузатиш мумкин.
15. Марснинг ёши 4, 5 миллиард йилга тенглиги аниқланган.
16. Марс диаметри Ерга нисбатан икки ҳисса камроқ. Вазни эса 10 баробар камроқ.
17. Марсни илк бор 1609 йили Галилей кўришга муяссар бўлган.
18. Марс ва Ердаги кеча-кундуз оралиғи деярли бир хил.
19. Марсда бир йил биздаги 687 кунга тенг.
20. Марс атмосфераси асосан углероддан ташкил топган.
21. Марсда сув бор йўқлиги ҳақида ҳамон олимлар баҳслашишда давом этмоқда.
22. Голландияда Марсга саёҳат 2023 йили ташкил этилиши мўлжалланган. Аммо қандай қилиб саёҳат ташкил этилиши мумкин? Ҳатто, сайёранинг устки қисмида зарур бўладиган скафандр ҳам ўйлаб топилмаган. Бу саволларга эса жавобнинг ўзи йўқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|