Seshanba, 31.12.2024, 00:42
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Mart » 29 » Марказий Осиёда биринчи автомобиль харид қилган Миркомилбой ким бўлган?

14:27
Марказий Осиёда биринчи автомобиль харид қилган Миркомилбой ким бўлган?
Миркомилбой Мирмўминбоев ҳожи – андижонлик бой савдогар. У 1890 йили Андижон шаҳрида бой савдогар оиласида дунёга келган. Саноатчи, йирик ер-мулк эгаси, савдогар, жадидларнинг ҳомийси, бунёдкор шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Шу боис ҳам бу ажойиб шахснинг эл-юрт манфаати йўлида қилган ишлари ҳали-ҳануз ватандошларимиз хотирасида сақланиб келмоқда.

Миркомилбойнинг ҳаёт йўли ва қилган саховатли ишлари ҳақида халқ орасида турли гаплар юради. Аслида у қандай шахс бўлгани ва нима ишлар қилгани ҳақида Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустам Шамсутдиновнинг Миркомилбой тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий Архивида сақланаётган материалларини таҳлил қилиб тўплаган маълумотларига асослансак, хато қилмаган бўламиз ва бор ҳақиқатни билиб оламиз.

300 та дўкон, 5 та завод…

Мақоламиз қаҳрамонининг шахсий бойлиги ўша пайтда 15 миллион рублга яқин бўлиб, асосий савдо муомалаларини чет эллардаги йирик «Ака-ука Шлосберг», «Кноп», «Ака-ука Степпун», «Москва ҳисоб банки», «Рус-Хитой банки», «Рус-Осиё банки» ва бошқа савдо-сотиқ фирмалари ва банклари билан олиб борган катта мулкдор бўлган. Унинг қарамоғидаги бойлик ҳақида 1913 йил уезд бошлиғига берилган маълумотга кўра, Миркомилбойнинг 380 минг сўм нархга эга 5 та йирик заводи, 500 минг сўмлик 3 та сарой-растаси (Андижонда 2 та, Қўқонда 1 та), Андижон бозорида нархи 1 000 000 сўм бўлган 300 та дўкони, ҳаммомлар, уйлар, йирик мевали боғлар, турли корхоналарнинг акциялари, қимматли қоғозлар ва нақд пуллари бўлган.

Шундай улкан мулк соҳиби бўлишига қарамай, Миркомилбой ўз замонасининг миллатпарвар кишиси бўлган. У Ватанни озод қиёфада кўришни орзу қилган ва ана шу йўлда курашган. Унинг бу фаолияти ва кураши чор Россияси мустамлакачиларининг нафрат ва ғазабини уйғотган эди. Шу боис унга қарши доимий равишда тазйиқ, таъқиб олиб борилган. Ҳар бир қадами, хатти-ҳаракати чор маъмурлари кузатувида бўлган. 1911 йилда Туркистон район муҳофаза бўлими ўзининг махсус ишлар бўйича ҳисоб рўйхатига Миркомилбой Мирмўминбоевни ҳам тиркаб қўйган. Унга олинган анкетада Миркомилбойнинг 52 ёшдалиги, машҳур миллионер, пахта заводлари эгаси, мусулмон, Андижон шаҳриданлиги кўрсатилган. Анкетанинг орқа бетига Андижон уезди бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполконик Ивановнинг 1911 йил 3 майда ўзининг Фарғона вилояти ҳарбий губернатори номига йўллаган 133-сонли хати илова қилиниб, Туркистон район муҳофаза бўлими бошлиғига йўллаган 136-сонли хати қайд этилган.

Дўконлардан тушган маблағ таълим соҳасига йўналтирилган

Андижон уезди собиқ бошлиғи, подполковник Иванов Миркомилнинг кўчадаги номаъқулчиликлари учун 14 кунга ҳибсга олишга топшириқ беради, бироқ у қамоққа олингунга қадар яшириниб, арз билан Фарғона ҳарбий губернатори Гиппиус ҳузурига келади. Бу иш бўйича  тинтув ўтказиш махсус топшириқлар бўйича чиновник Крошковга топширилади. Якунда подполковник Ивановнинг Миркомилбойни қамоққа олиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, ўзи лавозимини тарк этишга мажбур бўлади. Унинг ўрнига уезд бошлиғи этиб, полковник ­
Ю.А.Бржезицкий тайинланади. Энг муҳими, янги бошлиқ Андижондаги маданий қурилиш, ободончиликка оид ишларни қўллаб-қувватлайди.

Миркомилбой 1913 йил 18 сентябрда Ю.А.Бржезицкийга ариза топширган эди. Унда мана бу сатрлар битилган:

«Ўз она шаҳрим Андижоннинг маданий ривожланиши ва батамом тартибсиз аҳволда бўлган Гултепа майдонига маданий кўриниш бериш, майдон ҳам шаҳар кўрки бўлсин, ҳам аҳоли фойдалана олсин деб, мен Миркомил Мирмўминбоев ўз ҳисобимдан Андижон шаҳрига тортиқ сифатида қуйидаги иншоотларни қуришни ўз зиммамга оламан:

1. Турли миллат вакиллари эркак ва аёлларга мўлжалланган, қирқ ўринли намунали шифохона. Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлади: а) жарроҳлик; б)туғруқхона; в) ички касалликлар; г)секцион камералар ва мурда сақлаш учун ертўла; д) дезинфекцион камера ҳамда шифохона бошлиқлари, ходимлари ва турли хизматчилар учун махсус бино; е) шифохона биносини марказий иситиш бўлими ҳамда сувларни биологик тозалаш хизмати.

2. 30 ўқувчига мўлжалланган интернат бўлган, мадраса ўқувчиларини рус тилига ўргатиш бўлимига ҳамда зал ва ёрдамчи биноларга эга рус-тузем мактаби.

3. 100 та ўқувчига мўлжалланган мадраса ва хонақоҳи бўлган намунали мактабхона.

4. Европача нусхадаги, ертўла ва қоровулхона, учта ҳожатхонаси бўлган учта дўконлар тизими. Мана шу дўконлардан келадиган фойда юқорида кўрсатилган муассасаларни таъминлаш ва таъмирлаш учун ишлатилади.

5. Маҳаллий халқ ва европаликлар учун алоҳида бўлимларга эга бўлган ҳаммом.

6. Шу бинолар атрофида йўлкалар очиб, хиёбонлар барпо этиш, майдон марказида  манзарали боғ барпо этиш.

Кўрсатилган иншоотларнинг барини мен, Миркомил Мирмўминбоев, ўз назоратимда тузилган ва тегишли ҳокимият томонидан тасдиқланган лойиҳа ва смета асосида уч йил давомида қуриб битказишни ўз зиммамга оламан. Шу билан бирга юқорида кўрсатилган барча бинолар, иншоот ва жиҳозларни қуриш учун ўз шахсий маблағимдан 500 минг сўм ажратаман» (ЎзМДҲ.ф.и. 19,1 ёзув, 27849 иш, 36-бет).

Андижонга трамвай олиб келмоқчи бўлган

Аризада М.Мирмўминбоев ўзи тикламоқчи бўлган иншоотларнинг қаерда қурилишини, майдон ўлчами, жалб этиладиган одамлар сони, уларга бериладиган маош миқдорини аниқ кўрсатган. Дўконлардан тушадиган фойда шифохона ва рус-тузем мактаб қурилишига етмаса, уч йил давомида ўз ҳисобидан маблағ билан таъминлашни зиммасига олган. Ушбу иншоотлардан даромад келадиган бўлса, уни шаҳар фондига топширажагини билдирган. Мусулмонлар намозхонаси ва мадрасани ўла-ўлгунча ўз ҳисобидан маблағ ажратиб, таъминлаб туришни, вафот этгач эса махсус васиятнома асосида маблағ қолдиражагини баён этган. Ариза М.Мирмўминбоев томонидан 1913 йил 18 сентябрда Андижон уезди бошлиғи, полковник Бржезицкийга топширилган. Аммо унинг биринчи нусхасидаги таклифлар уезд бошлиғига маъқул тушмаган. Шу боис М.Мирмўминбоевга аризани қайта кўриб чиқишни ва бир қатор ўзгартиришлар киритишни талаб қилган. Яъни, уезд бошлиғини хафа қилган жиҳат Миркомилбой шифохона ва ҳаммомдан фақат маҳаллий аҳоли фойдаланишни мўлжаллаган, дўконлар ва ҳаммомлардан тушадиган даромаднинг бир қисмини шаҳар бошқармаси ихтиёрига ўтказиб, қолган қисмини ўз эҳтиёжи бўйича шифохона ва мадраса харажатларига ишлатишни кўрсатган.

Миркомилбой Бржезицкий талабларини тўлиқ қабул қилишга мажбур бўлади. Чунки ўша пайтда Туркистондаги маъмурият бу каби ишларга осонликча рухсат бермаслигини у яхши тушунар ва Бржезицкийнинг ҳар қандай шартларига кўниб бўлса-да, ишни юргизишга умид қилар эди.

Шаҳар хўжалик бошқармасидаги ўтган мажлис қизғин бўлганлиги, қатнашчиларнинг баъзи фикрларидан ҳам яққол кўриш мумкин. Жумладан, шаҳар депутатлари – Ординец ва Куровский Миркобилбойнинг бунёдкорлик ишларига қатъий қарши чиқади. Аммо шаҳар хўжалик бошқармаси раиси Бржезицкий уларнинг фикрларига қўшилмайди. Ниҳоят, масала қайта кўриб чиқиш учун Фарғона вилояти ҳарбий губернатори ихтиёрига жўнатилади.

Миркомилбой Андижон шаҳрига трамвай олиб келишга ҳам ҳаракат қилган. У бу масалада давлат билан шартнома тузишга кўп ҳаракат қилди. Айрим ҳужжатларда у ўз ёрдамчиларидан бири Абдул Махсумни 1913 йилда чет элга – трамвай бозорига, транспорт нархи ҳамда из қуриш учун керакли нарсаларнинг баҳосини билиб келгани юборгани айтилади. Шунингдек, унинг Туркистон ўлкасида хориждан енгил автомобиль харид қилган биринчи одам бўлганлиги кўпчиликка ёқмаган. Шу боис Миркомилбой 1918 йилда большевиклар томонидан отиб ўлдирилган.

Хулоса ўрнида

Юртимиздан чиққан халқпарвар, ватанпарвар, саховатпеша, тадбиркор, ишбилармон инсонларни чор Россияси, Совет ҳукумати қўллаб-қувватлаш ўрнига уларни йўқ қилишган.

Шундай экан, истиқлол берган имконият туфайли ўтмишда Миркомилбой каби маърифатпарвар боболаримиз ва уларнинг ҳаёти ҳақида халқимизга холис ва аниқ маълумотларни етказишимиз, улар қилган эзгу ишларни кўрсатишимиз керак. Бу бизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Ko'rildi: 214 | Qo'shdi: #uznews, #newsuz, #news, #xabarlar, #Yangilik, #habarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #новости | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Mart 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz