Дунё психологларининг гапига кўра, оламдан ўтганларнинг руҳлари яқин инсонларини ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Улар тириклар ҳаётида яхши ёки ёмон ҳодиса содир бўлишини олдиндан сеза билишади ва тушга кириш орқали шу ҳодисадан яқинларини огоҳ этишга интилишади.
Масалан, тушингизга қачонлардир ўлим топган момонгиз ёки бобонгиз кирса, билингки, улар сизни яхши ёки ёмон воқеадан огоҳ этишга уринишади. Оламдан ўтган ота ёки она фарзандларининг тушига кирса, уларни кўнгилсизликлардан ҳимоя этиш истагида бўлишади. Яна шундай воқеалар кўзга ташланадики, ота-онанинг тушига оламдан ўтган чақалоғи киради. Бу оилада яқин орада янги меҳмон дунёга келишидан даракдир. Вафот этган узоқ ёки яқин қариндошлардан бири тушингизга кирса, тириклигида ё қарз олгансиз-у қайтармаган, ёки ниманидир ваъда қилиб ваъдангизни бажармаган чиқасиз. Кўп ҳолатларда ўлиб кетган қариндошлар тушингизга кирганда, сизни саломатлигингизга зиён етказувчи одатлардан воз кечишга чақиришади. Ёки шунга белги беришади.
Кўпчилик оламдан ўтган яқини билан тушида суҳбатлашса, албатта анча пайтгача мамнун юради. Чунки шу суҳбат баҳонасида ўлган яқинини соғиниш азоби нари чекинади.
Марҳум ёки марҳума тушингизга кирганда, нималар қилмаслик тавсия этилади? Агар марҳум ёки марҳума тушингизда сизни гўзал масканларга олиб кетишни истаса ва таклиф қилса, зинҳор бора кўрманг. Бу жиддий кўнгилсизлик келтиради. Аксар ҳолларда шу одамнинг ўзи ҳам ўлим топади.
Лекин ўлган яқинингиз тушингизда совғалар ҳадя этса, ёки мазали таом тўла товоқни қўлингизга тутқазса, ёки ўзи овқат едириб қўйса, асло бош тортманг. Буларнинг барчаси яхшиликка бўлиб чиқади. Сиз албатта омадга эришасиз.
Ширин тушлар кўринг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|