1. Қадимий Хитойда мандарин бахт, бойлик ва узоқ умр кўриш тимсоли ҳисобланган. Шунинг учун хитойликлар меҳмонга борса, уй эгаларига бир нечта мандарин совға қилишган. Уй эгалари ҳам улар кетаётганда албатта мандарин совға қилган.
2. Мандарин Хитой тилидан таржима қилинганда, «бой» маъносини беради.
3. Мандарин сўзи 8 та ҳарфдан иборат, тўғрими? Хитойликлар учун 8 рақами «омад» тимсоли саналади. Айтишадики, агар 8 та мандаринни айлана шаклида териб чиқилса, омаднинг чеки бўлмас экан.
4. Мандариннинг ватани Хитой ҳисобланади. Кейинчалик бу мева турини Ҳиндистон, Японияда ҳам етиштира бошлашди. XIX асрга келиб Европа ҳамда Жанубий Африкада ҳам мандарин етиштириш урфга айланди.
5. Мандариннинг турлари кўп. Улар гибрид, танжерин, натсумикан, цинтрандарин, тангор, ичандарин, каламондин, клементинлардир. Оддий мандаринларнинг майда тури лимон билан чатиштириш орқали яратилган.
6. Мандарин териш жуда машаққатли машғулот. Бу мева яхши сақланиши ва чиримаслиги учун уларни узиш эмас, аксинча новдасидан қайчи ёрдамида кесиб олиш лозим.
7. Мутахассисларнинг айтишича, мандариннинг майда турини сотиб олган маъқул экан. Чунки улар серсув ва ширин бўлади.
8. Мандарин қуруқ ҳавода тез зиён кўради. Шунинг учун бу мева сақланадиган жойда намлик кучли бўлиши лозим.
9. Мандариннинг пўстлоғи организм учун жиддий зиён етказади. Чунки уни етиштиришда ва қайта ишлашда химикатлардан унумли фойдаланишади.
10. Мандарин саломатлик учун жуда фойдали. У иммунитетни кўтаради. Янги узилган мандарин шарбати иситмани туширишда, чанқоқни қондиришда, астма ва бронхитга қарши профилактик амалларда жуда асқотади. Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, иштаҳани очади. Аммо мандаринни аллергик хасталиклар, ошқозон яраси, гастритга учраганлар емаслиги лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|