Федерал биотиббий агентлиги томонидан безгакка қарши мефлохин дориси асосида коронавирус инфекциясини даъволаш учун преперат тақдим қилинди.
Бу ҳақида «РИА Новости» агентлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Баёнотда таъкидланишича, «Фармзащита» илмий-ишлаб чиқариш маркази Хитой ва Франция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда даъволаш режимини ишлаб чиққан.
«Юқори селективликка эга бўлган препарат коронавируснинг цитопатик таъсирини ҳужайрада блоклайди ва унинг тарқалишига йўл қўймайди. Мефлохиннинг иммуносупрессив таъсири вирус туфайли келиб чиққан яллиғланиш реакциясини фаоллаштиради. Макролид антибиотиклари ва синтетик пенициллинлар қўшилиши нафақат иккиламчи бактериал-вирус шаклланишининг олдини олади, балки қон плазмаси ва ўпкадаги вирусга қарши концентрацияни оширади», — дейди агентлик раҳбари Вероника Скворцова.
Унинг таъкидлашича, бу COVID-19 вируси билан оғриган беморларни самарали даъволаш учун ёрдам беради.
Бундан ташқари, мефлохин асосида Коронавирус профилактикаси учун самарали ва хавфсиз схема ишлаб чиқилмоқда, дейилади матбуот чизмати хабарида.
Ишланмалар Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг методик тавсиялари рўйхатига киритилади.
РССВ нимани тавсия қилади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз тавсияларини янгилади.
Хусусан, COVID-19нинг лаборотория диагностикаси бўлими янгиланди ва даволаш усуллари кенгайтирилди. Шундай қилиб, шифокорлар SARS вирусини даволашда ишлатилган препаратлар билан биргаликда ишлатиладиладиган янги инфекцияни даволовчи препаратлардан фойдаланишади.
Булар лопинавир + ритонавир, хлорохин, гидроксихлорохин, интерферон препаратлар. Шунингдек, ҳозир умифеновир, ремдесивир, фавипиравир клиник синовлардан ўтказимоқда.
COVID-19
11 март куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан тарқалган COVID-19 инфекциясини пандемия деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунёда 510 минг инсон инфекция билан зарарланган, улардан 23,5 минг нафари вафот этган.