«Муҳташам юз йил» телесериалидаги кутилмаган персонажлардан бири Кастилия маликаси Изабелла Фортуна султон Сулаймоннинг асираси сифатида намойиш этилган. Хуррам султонга эса бундай маликалар ҳақиқий ва хавфли душман эди. Негаки, Хуррам султон Сулаймонни ҳеч бир аёл билан бўлишишни истамасди. Шунинг учун Изабелланинг изсиз ғойиб бўлишида айнан Хуррам султон жонбозлик кўрсатди. Ҳатто, султон Сулаймон ҳам Изабелланинг йўқолиб қолишида Хуррамни айблай олмади. Сабаби, бунинг учун унда исбот-далилнинг ўзи йўқ эди. Тарихий маълумотларда-чи? Тарихий маълумотларда воқеа бошқачароқ кечган. Қайд этишларича, Изабелланинг изсиз ғойиб бўлишида Хуррам султоннинг қўли бўлмаган. Аксинча султон Сулаймоннинг ўзи шу усулни ўйлаб топган. Барчага Изабелла кимнингдир кўмагида саройдан қочгани ва Испанияга элтувчи кемага ўтириб улгурганини айтган. Шунинг билан биринчи навбатда Хуррам султон хотиржам тортган. Сулаймон эса Изабеллани саройдаги ҳали ҳеч ким, айниқса, Хуррам билмайдиган, етти ухлаб тушида ҳам кўрмайдиган жойга беркитган. (Тўпқопи саройида бундай хоналар кўп эди)
Қўриқчиларнинг, евнухларнинг энг ишончлиларини танлаган. Улар Изабеллани тиш-тирноғи билан ҳимоя қилган. Шундай қилиб, Изабелла султон Сулаймоннинг ҳарамида қолган. Сулаймоннинг асосий ва ягона «фаворитка»сига айланган.
Дарвоқе, бошқа бир тарихий манбаларда ёзилишича, Кастилия маликаси Изабелла ҳали Сулаймон бола эканида қариб-чириб оламдан ўтгани таъкидланган. Султон Сулаймон эса хаёлан орзулаган. Изабелла тирилиб, ёш ва гўзал бир маликага айланишини, асираси сифатида ёнида қолишини жуда-жуда орзу қилган. Сериал муаллифлари султоннинг худди ўша орзусини ҳақиқатга айлантиришган холос. Яъни, нима бўлмасин, барибир сериалдаги Изабелла Фортуна образи тўқима образдир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|