Мени ўзим хоҳламаган одамга мажбурлаб узатишди. Кўнглим исиши мен учун нақадар оғир бўлдики…Қайнонам ўлганни устига тепган бир аёл эдилар. Эрим онасини измисиз бир иш қилмасди. Ич кийим керак бўлса, ўшани ҳам чиқиб онасидан сўрар, руҳсат берса оларди бўлмаса йўқ. Ётиш-туришимизгача аралашиб бизни айниқса мени қон қилиб юборган эдилар. Хотин дегани ҳам шу даражада бемаъни бўладими дердим ичимда. Бир куни ҳўжайиним гап топиб келдилар. Ҳамма ўртоқлари иккинчисига уйланётганмиш. Бемаъни қайнонам нимамиш: «Вой болам уйланаман десанг қиз олиб бераман санга. Ўртоқларинг жувон олибдию. Саники қиз бўлади.» Мен ғазабим қайнаб: «Олдин қойиллатиб бизни боқиб олсинлар. Нима керак бўлса ҳалигачен отам кўтариб келадилар. Неварез касал бўлса бутун дори-дармонини отам олиб берсалар ўғлингиз иккита хотинни қанақа қилиб эплайдилар ойи», дедим. Ўзи фарзни қойиллатишмайди, суннат экан деб она-бола бонг уришни бошлаб юборишди. Тишимни тишимга қўйиб сабр қилиб, болаларим билан овуниб юравердим. Бир куни эрим кўчадан келиб онасини қидириб қолди: «Ойи бир қиз боракан. Фақат ўтириб қолган. Бориб кўрасизми? Фақат гаплашганизда онасига тушунтиринг иккита хотиним ҳам бир ҳовлида яшайди.» Индамадим. Ҳеч нарса эшитмаган одамдай киримни ёйишда давом этдим. Дардимни онамга айтгандим: «Қўй, ўйлама ўйнаб-кулиб ишингни қилиб юрвургин болам. Майли, улар билан талашиб-тортишма. Сабр қил», дедилар қисқа ва лўнда қилиб. Намозга тураман ўпкам тўлиб, йиғлайвераман, йиғлайвераман. Эртаси куни нонуштадан кейин қайнонам ясан-тусан қилиб, безларча кўз олдимда совчиликка кетди. Одам тутуруқсиз, бемаъни бўлса қийинакан дедим ўзимга ўзим. Пешинга яқин кириб келдилар. Овқат сузиб келиб ўтирдим. Овқат устида ўзларича менга насиҳат қилишни бошладилар. Одам ўзи амал қилмаган нарсани, бошқаларга гапирса эшитган одамни энсаси қотиши табиий. «Совчиликка бордим. Пулдор оила экан. Қизи бинойидек, ўтириб қолганини айтмаганда. Ўйлаб жавобини айтамиз дейишди. Мабодо, ўхшаб бўладиган бўлиб қолса аҳил бўлиб, опа-сингиллардек яшайверасизлар. Олдингилар ҳам бир уйда яшашган. Ўрганиб кетасиз», дедилар катта бир ишни қойиллатган одамдек. Ич-ичимдан сиқилиб, томим кетиб қолишига сал қолганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, шифохонадан қўнғироқ бўлди. Қайнонам ҳаллослаб чиқиб кетдилар. Тинчликмикин деб телефон қиламан эримники ҳам, қайнонамники ҳам ўчиқ. Кечаси қайнонам кириб келдилар. Ранглари бўзариб, гезариб кетган. «Тинчликми ойи, буларга роса телефон қилдим. Ўчиқ экан нима гап», деганимни биламан…Бақириб, уриб кетсалар бўладими…Мен ҳам зўрға тургандим бор овозим билан бақирдим: «Нима бўлди гапиринг! Жонимга тегиб кетдиз. Бўғзимга келдиз. Нима бўлди буларга нимадир бўлибдими», деб қайнонамни елкаларидан ушлаб силкитишни бошладим. Қайнонам ўтириб қолдилар. Хўжайиним эрталаб ишга кетаётганларида фалокатга учраб, шифохонага оғир аҳволда тушибдилар. Ўнг оёқларини кесиб ташлашибди. Умуртқалари ҳам қаттиқ лат ебди. Роббимни адолатига, ишларига тасбеҳ айтдим. Она-ўғилнинг зулмлари, устимдан масхаралаб кулишлари, иғвою туҳматлари битта қилиб Аллоҳ томондан қайтарилган эди. Касалхонага бордим. Хўжайинимлар менга қараб: «Ҳа, ҳурсандмисан?», дедилар ўқрайиб. «Адаси астағфируллоҳ нега ундай дейсиз? Аллоҳнинг ишлариде қўйинг сиқилмен ҳаммаси яхши бўлиб кетади», дедим базўр. «Ҳаммаси яхши бўлиб кетиши учун сенинг ҳам оёғинг кесилиши керак», деди ғазаб билан. Одам бўлмайдигани бошига кулфатлар ёғилса ҳам, одам бўлмасакан дедим ичимда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|