Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия” фани босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида "Одобнома”, "Ватан туйғуси”, "Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва "Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона "Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
"Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
2020-2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-9-синфлари учун, 2021-2022 ўқув йили учун 10-11-синфларига мўлжалланган "Тарбия” фани дарсликлари, мультимедиа иловалари ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларни шакллантиради;
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб "Тарбия” фани жорий этилиши муносабати билан фойдаланиш муддати тугамаган дарсликлар учун амалга оширилган харажатларнинг қопланишини инобатга олган ҳолда, дарслик тўпламларининг ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
2020 йилнинг апрель-май ойларида "Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тажриба вариантларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказади;
дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни чоп этиш бўйича декларация қилинган нархлар асосида матбаа корхоналари билан шартномалар тузади;
чоп этилган "Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларини янги ўқув йили бошлангунга қадар жойларга етказилишини таъминлайди;
умумтаълим мактабларида "Тарбия” фанидан дарс берувчи "Бошланғич таълим”, "Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, "Тарих” мутахассислигига эга ўқитувчиларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларида мақсадли малака ошириш курсларига жалб этади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|