1. Маккажўхори бундан 12 минг йил олдин етиштирила бошланган.
2. Маккажўхорининг ватани Шимолий Америка ҳисобланади.
3. Қадимдан маккажўхори мексикалик ва ҳиндуларнинг асосий овқати бўлган.
4. Маккажўхори Менделеев жадвалининг 26 та элементини ўзида мужассам этган. У ҳатто тузланган ҳолда ҳам хусусиятларини йўқотмайди.
5. Маккажўхори одам организмига талаб қилган фойдали моддаларни бера олади. Шу сабабли фақат маккажўхори билан озиқланганлар ҳамиша ўзини яхши ҳис этади.
6. Мексикаликлар ҳозир ҳам йилига 90 килограммдан маккажўхори истеъмол қилади.
7. Айни пайтда дунёда маккажўхорининг 1000 тадан ортиқ нави мавжуд.
8. Биз маккажўхори донини сариқ рангда кўришга ўрганганмиз. Аслида оқ, қизил, сиёҳранг, қора донли маккажўхори ҳам йўқ эмас.
9. Маккажўхорининг битта сўтасида ўртача 1000 тадан дон бўлади. Шуниси қизиқки, бу донлар ҳеч қачон тоқ бўлмайди.
10. Битта маккажўхори поясида 8 тадан 12 тагача барг бор.
11. Маккажўхори болалар тўлақонли соғлом ўсиши учун зарур бўлган барча микроэлементларга эга. Унинг таркибида кальций, магний, калий ва темир моддаси ҳам кўпчиликни ташкил этади. Қолаверса, у катталар учун ҳам фойдали. Катталар организмини керакли витаминлар билан таъминлабгина қолмай, қондаги холестерин миқдорини ҳам меъёрда ушлаб туради.
12. Маккажўхорини доимий равишда истеъмол қилинса, организм қариши сезиларли тарзда секинлашади.
13. У меъёрида истеъмол қилинганда, аллергик хасталикларни ҳам йўқ қилиш хусусиятига эга.
14. Маккажўхорининг «соқол»и ҳам витаминга бой.
15. Маккажўхорининг турли қисмларидан дори, пластик, клей кабиларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
16. Маккажўхори шакарга бой. 3-4 челак янги узилган маккажўхори 400 банка кока-колани шакар билан таъминлашга етади. Агар янги узилган маккажўхори 5-6 соат давомида туриб қолса, таркибидаги шакарнинг ярмини йўқотади.
17. Доимий тарзда меъёрида истеъмол қилинган маккажўхори бизни саратон, юрак хасталиклари ва семириб кетишдан асрайди. Маккажўхоридан тайёрланган дамлама эса жигар хасталикларига қарши курашда асқотади.
18. У қандли диабет, марказий асаб тизими ва мушаклар дистрофиясига қарши шафқатсизларча курашади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|