1. Маккажўхори мексикаликлар ва ҳиндуларнинг асосий овқати ҳисобланади. Эрамиздан олдинги 10 мингинчи йилларда мексикаликлар маккажўхорини уй шароитида етиштира бошлашган.
2. Баъзида маккажўхорининг бўйи 7 метргача етади.
3. Маккажўхори таркибида Менделеев таблицасига киритилган 26 та элемент мавжуд. У ўзининг фойдали хусусиятларини тузланган кўринишда ҳам йўқотмайди.
4. Ҳиндулар маккажўхорини ошқовоқ билан ёнма-ён экишади. Шунда маккажўхорига келиши лозим бўлган намлик йўқолмас экан.
5. Маккажўхори фақат уруғдан кўкаради. Агар ўсиб чиққан пояси синса-ю, уни қайтадан экиб қўйсангиз, кўкармайди, аксинча чириб битади.
6. Биз маккажўхори дони сариқ рангда бўлади холос деб ўйлаймиз. Аслида эса унинг мингдан зиёд рангга эга турлари бор. Ҳатто, сиёҳранг донли маккажўхори ҳам етиштирилади.
7. Бугунги кунда маккажўхоридан 500 дан кўпроқ маҳсулотлар тайёрланади. Яъни, ҳайвонлар учун ем, спирт, клейстер, пластик, штукатурка, саноатда ишлатиладиган фильтрлар ва ҳоказолар маккажўхоридан тайёрланади.
8. Маккажўхорида одам организми учун зарур бўлган барча витамин ва минераллар бор. Шу сабабли фақат маккажўхори билан озиқланадиган одам ўзини яхши ҳис этишда бошқалардан сира қолишмайди.
9. Маккажўхорининг «Glass Gem» деб аталувчи навига тегишли донлар турли рангларда бўлади. Бу навдан аёллар тақинчоқлари тайёрланади.
10. Археолог олимларнинг изланишлари ҳинду қабилаларида маккажўхоридан тайёрланган бодроқ истеъмол қилиш 5 минг йил олдин урф бўлганини кўрсатди.
11. Мексикаликлар маккажўхори истеъмолида тенгсиз. Ҳар бир мексикалик 1 йилда 90 кило маккажўхори ейди.
12. Маккажўхорини туз солмасдан қайнатиш керак. Йўқса, у қайнаш жараёнида қотиб қолади. Кекса маккажўхори 2 соатда пишади, ёши эса 15 дақиқада тайёр бўлади.
13. Маккажўхори соқоли тиббиётда кенг қўлланилади. У витамин ва микроэлементларга бой. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|