TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Олимларнинг фикрича, маккажўхорининг ватани Мексика ҳисобланаркан. Айни шу мамлакатда минглаб йиллар олдин маккажўхори уй шароитида ўстира бошланган. Лекин маккажўхори етиштиришни мексикаликларнинг ўзи эмас, шу ҳудудда яшовчи ҳинду қабилалари ўйлаб топган.
Ҳозирда ҳар бир мексикалик йилига 90 килограммдан зиёд маккажўхори истеъмол қилади. Айтишларига қараганда, маккажўхорининг илдизлари ер остидаги олтин зарраларини ютаркан. Агар бир тонна маккажўхори поясини ёқсангиз, бир неча грамм соф олтин ажралиб чиқади.
Бодроқ тайёрлаш учун маккажўхорининг алоҳида нави ишлатилади. Умуман айтганда, бодроқ тайёрлаш Америкада пайдо бўлган. 1895 йили ака-ука Келлогглар бодроқ тайёрлаб сотиш учун давлат патентини қўлга киритган. Тиббиёт ходимлари эса доимий равишда маккажўхори истеъмол қилишни маслаҳат беришади. У тиш эмалларини мустаҳкамлаб, мия ва ошқозон-ичак фаолиятини яхшиларкан. Бундан ташқари, саратон билан хасталанганлар учун профилактика вазифасини ҳам ўтаркан.
Қолаверса, ҳаётнинг ўзида бир нарса исботланган. Одамлар маккажўхоридан ун тайёрлаб зоғора нон ёпишади. Бу нон жуда тўйимли ва таркибида организм учун ўнлаб фойдали моддалар мавжуд. Уни бекорга баҳодирлар овқати дейишмайди. Маккажўхори ҳақиқатан эркак ва аёлларга қўшимча қувват ҳам беради.