TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор апрель ойида кекса инсонга қўл кўтаргани учун суд жараёнида қатнашди ва унга нисбатан енгил жазо тайинланди.
Гап шундаки, Макгрегор Дублиндаги барда мижозлардан бирига қўл кўтарганди ва унинг бу иши видеоёзув камераларига мухрланиб қолган. Ижтимоий тармоқларда Макгрегорнинг бу ҳаракати кескин танқид остига олинди.
"Мен қилган иш мутлақо нотўғри эди. Жабрлаган томондан яна бир бор узр сўрайман ва бу хол бошқа қайтарилмайди деб ваъда бераман”, – деган Конор суд жараёнида.
Жабрланувчи эса Конорга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини эълон қилди ҳамда у ярим йиллик қамоқ жазосидан қутилиб қолди. Энди 31 ёшли ирландиялик ММА’чи 1000 АҚШ доллари миқдоридаги жарима тўловини амалга оширишининг ўзи кифоя қилади.