1. Маймун ҳам кўзгуда ўз аксини танийди.
2. Маймунлар ҳеч қачон шамолламайди.
3. Маймуннинг қандай кайфиятда эканини юқори лабидан билса бўлади. Агар юқори лаби таранг тортилган бўлса, демак, у агрессив кайфиятда.
4. Маймуннинг эркаги ҳам худди одамлар каби ёши улғайгач, кал бўлади.
5. Маймун ўртача 10 йилдан 60 йилгача умр кўради.
6. Маймуннинг урғочиси асосий вақтини ўзига оро бериш билан ўтказади.
7. Агар хавф туғилса, маймунлар бир-бирини кекириш орқали хавфдан огоҳ этади.
8. Кўпчилик маймун банан еб тирикчилик қилади деб ўйлайди. Ундай эмас. Маймун гоҳи-гоҳида бир-иккита банан ейиши мумкин. Ёки умуман емайди.
9. Айрим давлатларда маймун гўштидан таом тайёрлашади.
10. Янги туғилган маймунваччаларни аксар ҳолатларда отаси вояга етказади.
11. Табиатда маймуннинг 400 га яқин тури бор.
12. Маймунлар орасида макакини қўлга ўргатиш осонроқ.
13. Агар маймун эснай бошласа, бу уйқуси келди дегани эмас. Атрофидагиларнинг қайсидир бирига нафрати орта бошласа, чўзиб-чўзиб эснайди.
14. Маймунлар совуқ ҳавони жинидан ёмон кўради. Шунинг учун бўлса керак улар асосан иқлими иссиқ ўлкаларда яшайди.
15. Маймуннинг миясида гапириш учун жавобгар тўқималар йўқ. Шу сабабли уларни гапиришга ўргатиб бўлмайди.
16. Маймунлар орасида энг меҳрибон ва ҳамма ҳавас қилса арзийдиган оналикни горилланинг урғочиси қойиллатади.
17. Агар янги туғилган маймунваччанинг ота-онаси ўлим топса, уни онасининг опа-сингиллари, яъни, холалари вояга етказади.
18. Шимпанзе бир кунда икки мартагина овқатланади.
19. Горилла ўзи яшаб турган манзилга бегоналар кўз олайтира бошласа, улардан албатта ўч олмай қўймайди.
20. Урғочи маймунларнинг ҳомиладорлик даври 8-9 ой атрофида кечади.
21. Янги туғилган маймунчалар 6 ойликдан мустақил юра бошлайди.
22. Орангутангнинг янги туғилган боласи уч ёшгача она сути билан озиқланади.
23. Маймунлар сил, герпес ва гепатит вирусларини ташувчи сифатида машҳур.
24. Маймунлар орасида ҳам СПИД юқтирганлари керагича топилади.