TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Xisobot
Jami saytda: 39
Mehmon: 39
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019»Oktabr»25 » Мадраса директори ҳамтовоқлари билан 19 яшар ўқувчи қизнинг номусини булғади. Кейин қизни тириклай ёқишди…
07:33
Мадраса директори ҳамтовоқлари билан 19 яшар ўқувчи қизнинг номусини булғади. Кейин қизни тириклай ёқишди…
Яқинда Бангладеш суди жами 16 нафар жиноятчини ўлимга ҳукм этди. Судланганлар орасида мадраса директори Сирож Уд Дула ҳам бор эди. Айнан унинг етакчилигида 19 ёшли мадраса талабаси Нусрат Жаҳон Рафийнинг номуси булғанди. Қиз бу ҳақда полицияга шикоят қилгач, уни тириклай ёқиб юборишди. Айтишларича, ёқиб юбориш ҳақида ҳам мадраса директори буйруқ берган. Қизни мадраса томига олиб чиқиб, устига керосин сепишган-у тириклай ёқишган. Жиноий иш Бангладешнинг Фени деган шаҳарчасида содир этилган. Шундан кейин бу ҳақда бутун мамлакат хабар топди. Одамлар кўчаларга чиқиб, оммавий норозилик акциялари уюштиришди. Жиноятчиларга жазо тайинланишини талаб қилишди.
Қўлга олинган 16 нафар жиноятчи устидан ташкил этилган суд жараёни узоққа чўзилмади. Ваҳоланки, бундай ишлар одатда суд тарафидан йиллаб кўриб чиқиларди. Прокурор Ҳафиз Аҳмад ваъда бериб айтдики, айбдорларга нисбатан олий жазо тайинланади.
Терговчилар Нусрат Жаҳон Рафий иши бўйича тезроқ ҳақиқатни юзага чиқариш ҳаракатида бўлишди. Қўлга олинганлар орасида уч нафар мадраса муаллими, «Авами Лигаси» бошқарув партиясининг икки нафар раҳбар лавозимли аъзоси ҳам бор эди. Улар қизни бўлиб ўтган ишларни унутишга мажбурлаш билан шуғулланган экан. Қолаверса, айнан ўшалар билан бир неча полициячи ҳам ҳамкорлик қилган. Улар гўё қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган. Лекин негадир полициячилар қўлга олинмади.
Эслатиб ўтамиз, Бангладешда ўлим жазоси осиш орқали ижро этилади.