TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мадонна коронавирус билан касалланиб қолишдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди
Америкалик қўшиқчи Мадонна COVID-19’га қарши антитанага эгалиги учун коронавирусдан ортиқ қўрқмаслигини маълум қилди. У антитана борлигини аниқлаш учун тестдан ўтган, натижа ижобий чиққан, деб хабар беради «Korrespondent»
«Мен куни кеча тест топширдим. Менда антитана борлигини билдим. Шу сабабли эртага машинада шунчаки узоқ сафарга кетмоқчиман. Мен ойнани очаман ва COVID-19 бор ҳаводан нафас оламан», — деди Мадонна Instagram саҳифасида.
Хонанда Лондондаги уйида болалари билан изоляцияда бўлиб турибди.
Шифокорлар антитананинг борлиги касаллик юқишини истисно этмаслигини айтса-да, Мадонна касаллик унга хавф солмаслигига ишонмоқда. Хонанда ўзини симптомларсиз касалланиб, тузалиб бўлган, деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Мадонна вирусни «буюк тенглаштирувчи» деб атаб, унинг қайсидир маънода «ажойиб»лигини айтганди.