TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мадина Мухторованинг катта ўғли: «Урдим, лекин бу даражада эмас» (видео)
Актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғли 13 ёшли Мирфайзни калтаклагани айтилган ўртанча ўғли Санжар Мухторов блогер Шуҳрат Мусаевга интервью берди ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.
Суҳбат чоғида Санжар Мухторов укасини унинг фойдасини кўзлаб, тарбиялаш, тўғри йўлга солиш мақсадида урганини айтади:
«Укам онамнинг машинасини ҳайдаб чиқиб кетиб, бориб дарахтга урди. Машина майли темир, лекин ўша дарахтнинг ўрнида одам бўлиши ҳам мумкин эди-ку?
Уриш масаласига келсак, мен уни тарбияга чақираман, ҳатто бир шапалоқ туширишим мумкин. Бунга ҳаққим борми?
Ёшлигимизда адам, акам мени ҳам тарбиялаш мақсадида камар билан калтаклаган пайтлар бўлган. Бундай жазодан кейин ўша номақбул ишни қайтиб қилмайдиган бўлганман. Лекин бу гапим билан болаларни уриш керак, демайман. Укамга тарсаки туширганим рост, лекин биринчи видеода бўрттириш бўлган. Акамга у жазосини олди, деб кўрсатиш учун грим қилишган», — дейди Санжар Мухторов.
Шунингдек, Санжар Мухторов укасидан хавотир олган барча инсонларга қуйидагича мурожаат қилади:
«Мен акаман. Нимаики қилсам, укамнинг фойдаси учун унга яхши бўлсин, деб қиламан. Кўчада сигарет чекиши, машинани ҳайдаб чиқиб кетиши, онамни қийнаши каби ёмон одатларини ташлаши учун, эртага қамалиб кетмаслиги учун. Урмадим эмас, урдим. Лекин бу даражада эмас. Шу боланинг келажаги учун, эртага яхши бола бўлиб улғайиши учун. Ўзимнинг ҳам икки нафар фарзандим—икки қизим бор. Бу бола менинг укам, жигарим. Мен ҳеч қачон унинг қийналишини, унинг қамалиб кетишини хоҳламайман».