Ранавалуна Биринчи тарихда дунёнинг энг қонҳўр ва золим ҳукмдорларидан бири сифатида ҳануз тилга олинади. Агар ер юзида Екатерина, Елизавета каби буюк шахслар сифатида эътироф этилса, Ранавалуна шу рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллайди. Агар Гитлер, Сталин, Мао унинг қонхўрлигига гувоҳлик қилса, хижолатдан абадул-абад бош эгиб ўтган бўларди. Ҳа, золимликда, қонхўрликда Ранавалунадан ўтадигани йўқ эди…
Ранавалуна 1788 йили оддий деҳқон оиласида дунёга келган. Отаси Рамаво кунларнинг бирида қиролга қарши суиқасд уюштирилаётганидан хабар топди-ю, бу ҳақда ҳукмдорни бохабар этишга шошилди. Қирол Рамавонинг бу ишидан жуда мамнун бўлди ва аввал Рамавони ўз қарамоғига олди. Кейинчалик қизини никоҳига олди. Шундай қилиб, Рамавонинг қизига Ранавалуна Биринчи дея исм берилди. У саройга кўчиб ўтди. Тўғри, қирол кейинроқ яна 11 нафар қизни хотинликка олди. Улар ҳукмдорга меросхўрларни туғиб беришди. Ранавалуна эса бепушт чиқди. Қиролга фарзанд туғиб бера олмас бўлди. У биларди. Туғмадими, аҳвол ҳеч қачон яхши томонга ўзгармайди. Аксига олгандек, 1828 йили қирол дафъатан оламдан ўтди. Унинг ўрнига эса жияни тахтга эгалик қилиши лозим. Ранавалуна буткул четга чиқиб қолиши тайин эди. Аммо четга чиқмади. Мамлакатдаги анъаналарни сақлаб қолиш, Мадагаскарни европалаштирмаслик тарафдорлари анчадан бери марҳум қирол Радама Биринчининг юритган сиёсатидан норози эди. Ранавалуна ўшаларни ўз томонига оғдирди. Агар қироличага айланса, Мадагаскар анъаналари сақланиб қолиши, бу тупроқни кўзга суртиб яшашга ваъда берди.
Кўрибсизки, тарафдорлар кўмаги билан бир неча кун ичида саройни забт этди. Ўша куниёқ қиролнинг меросхўрларидан тортиб, хотинлари-ю, қариндош-уруғларигача қиличдан ўтказди. Биронта ҳам рақобатчи қолдирмади. Қаранг, қиролича тожини кийгач, орадан 9 ой ўтиб у ўғил фарзандни дунёга келтирди. Билмаган экан. У марҳум қирол Радама Биринчидан ҳомиладор бўлган экан. Қиролича сиёсат юритишни насронийларга қарши уруш эълон қилишдан бошлади. Мадагаскардаги жамики насроний динига мансуб дамлар таъқиб остига олинди. Қай бири ақлли бўлса, аста ими-жимида қочиб қолди. Худо асрайди деганлари эса қиролича Ранавалуна Биринчининг ғазабига гирифтор бўлди. Қўлга тушган насронийларни Ранавалуна фармонига асосан тубсиз жарликларга ирғитишган, тириклай қозонга солиб қайнатишган. Ишқилиб, ўлдиришнинг қанча усули бўлса, барчасидан унумли фойдаланишган. Бора-бора бу золимлиги Мадагаскарда яшовчи туб аҳолининг нафсониятига тегди. Шунинг учун бўлса керак, қироличага «Қутурган қиролича» деб лақаб қўйишди.
Бундан ҳам даҳшатлироқ амал олдинда экан. Ранавалуна Биринчи Мадагаскардаги аҳолининг ўзига қанчалар садоқатлилигини амалда синаб кўришга аҳд қилди. Бунинг учун махсус заҳар тайёрланди. Қиролича ҳар бир аҳоли вакилига шу заҳарни ичириш ҳақида фармон берди. Айтдики, кимки қироличага содиқ бўлса, бу заҳардан ўлмаслиги керак. Албатта бу қонхўрликни амалга ошириш учун шунчаки баҳона эди. Айнан шу заҳар ёрдамида юз минг нафардан кўпроқ одамни ўлдириб юборди.
Яна бир нарса. Кунларнинг бирида у ёввойи буқа овини тусаб қолди. Бунинг учун 50 минг нафар одам йиғдирди. Улар 4 ой давомида ёввойи буқа овлаш билан банд бўлди. Шунинг оқибатида 20 мингдан кўпроқ одам ўлим топди.
Бу ишлари натижа бермай қолмади. Душманлари бурчак-бурчакка биқиниб олишдан бўлак чора топа олмай қолди. Фақат ўғли Радама Иккинчигина бу қўрқувлардан холи эди. У ўзини қандай золим ва ваҳший аёл дунёга келтирганини аллақачон англаб етган ва кўп маротаба қироличани тахтдан ағдаришга ҳаракат қилиб ҳам кўрган. Аммо ҳар гал омадсизликка юз тутаверган. Ранавалуна эса Мадагаскарда ҳукмронликни юз фоиз қўлга олиб, сиёсий жиҳатдан мустаҳкам позицияга эга бўлиб улгурган. Золимлиги, қонхўрлиги, ўта шафқатсизлиги билан қўл остидагиларнинг барчасини ўзига бўйсундира олган. Асосийси, ваъдасининг устидан чиққанди. Мадагаскар европалашмади. Мамлакат анъаналари, урф-одатлари тўлиқ сақлаб қолинди. Қўл остидагилар мана шу иши учун қироличани қадрларди. Афсус, худо ажойиб кунларнинг бирида қироличанинг жонини олиш учун Азроилни йўллади. Ранавалуна Биринчи 73 ёшида вафот этди. Ўғли Радама Иккинчи ниҳоят мамлакат тахтини эгаллади. Фақат онасининг ўлимидан сўнг ишни Мадагаскарни европалаштиришдан бошлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|