Seshanba, 31.12.2024, 01:45
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Noyabr » 4 » МАҲЗУНЛИК МАЛИКАСИ… (реал воқеаларга асосланган)

07:57
МАҲЗУНЛИК МАЛИКАСИ… (реал воқеаларга асосланган)
… Дунёни қизғонма мендан, азизим,
Бу дунёда менинг ҳам ўз айтар сўзим ва ўзим сиғинар мозорларим бор.
Қалбингни босмасин шубҳа ва сўроқ, мен бошқа манзилга тикканман кўзим,
У сенинг кулбангдан жуда ҳам йироқ…
(қўшиқдан)

* * *

Бу кеча Малика ёмон туш кўрибди. Тушида қора мушук унга ташланиб, ҳаммаёғини тирмалаб ташлаганмиш. Аммо ҳеч қаеридан қон чиқмабди. У билагида кучли оғриқ туйиб кўзларини очди. Хайрият, туш экан. Уйқу орасида билмай бир қўлини боши остига қўйиб олибди. Шу қўли увишиб, кейин игна санчган каби жимирлаб оғрибди.

— Мушук бўлмай ўл, — дея ёстиқдан бошини кўтарди эндигина ўн олтига тўлган Малика қайрилма қошларини чимириб. — Юрагимни ёрай деди-я! Мени йиғлатди-я тушимда! Қоранг ўчсин!..

Сўнгра даст ўрнидан турди-да, кўзгу қаршисига борди. Ойни-да хижолатга қўйгулик ҳуснига ўзи ҳам бир муддат маҳлиё бўлганча тек туриб қолди. Қалин ва қайрилма қошларини ўзгача ҳавас ила қоқиб-қоқиб кўрди. Оҳу кўзларини атайин юмиб-юмиб олди. Бу машғулот сабаб бўлиб қалин, қайтарма лабларига табассум югурди. Кайфияти чоғланди. Тушдаги мушук воқеаси миясини тарк этгандек пича енгил тортди.

«Қанийди менам Мўътабар опамдай чиройли келин бўлсам! — кўнглидан ўтказди Малика ҳуснидан кўз узолмай энтикканча. — Ёнимда тоғни толқон қила оладиган куёв жилмайиб турса! Унга суяна, ишона олсам!.. Ахир, қайси қиз яхши жойларга келин бўлишни хоҳламайди?!. Опамнинг омади боракан. Поччам росаям ўзига муносиб. Жиддий, баланд бўйли, камгап, камсуқум, мағрур экан. Мўътабар опам азалдан шунақа йигитларни берилиб мақтарди. Уларга ҳавас қиларди. Ҳавас қилса етаркан. Ишқилиб, бахтли бўлишсин!.. Вой, эсим қурсин, бугун меҳмонга келишмоқчийди-ку улар! Кечга томон борамиз деганди опам. Ўзиям куёв чақириқдан кейин уч ой ўтибди-ю, энди келишлари! Мен нега туриб қолдим? Тайёргарлигимни кўришим керак-ку!.. Уф-ф… Дадамминан ойим ҳам шу бугунни кутиб туришганми нима бало? Келин-куёвлар келса, тўйга кетишга бало бормиди уларга?.. Кўплашиб қарши олардик!.. Майли, бир ўзим ҳам кутиб олаверман. Ёш бола эмасман-ку!.. Худо хоҳласа, бугун туғилган кунимни опам, поччамминан бирга нишонлайман. Қандай бахт! Ҳеч қачон бунақаси бўлмаганди…»

* * *

Малика кун бўйи елиб-югуриб, уй ичларини тозалади, алоҳида хонага хонтахта қўйиб, атрофига бахмал кўрпачалардан тўшади. Ҳовлини супур-сидир қилди, ора-сирада овқат масаллиғини тайёрлаган бўлди. Иложи борича ҳеч нарсани ўйламасликка, ҳаяжонланмаслик, хавотирга асир бўлмасликка интилди. Лекин барибир юраги ҳаприқаверди, эти жимир-жимир қилиб, тиззалари дағ-дағ титраб қўяверди.

«Биз энг бахтли оиламиз, — ўйлади иш орасида энтикиб. — Уч опам ҳам яхши жойларга келин бўлди, акаларим меҳрибон, ота-онам куйинчак ва дилгир. Қандай яхши! Илойим уйимизга, ўзларимизга кўз тегмасин!..»

Кеч тушиб, вақт хуфтонга яқинлашганда, Малика поччаси ва опаси қаршисида уялган кўйи ер чизиб ўтирарди.

Поччасига тўйдан кейин яхшилаб разм солмабди. Қошлари қалин, нигоҳлари ўткир, салобатли экан. Лекин негадир кўзлари қизарган, ранги оқаринқирагандек туюлди. Маликани туғилган куни билан табриклаб қадаҳ кўтараётганда қўллари қалтираб-қалтираб қўйди. Мазаси қочган шекилли…

Малика шундай ўйлар, ҳаяжонлар қуршовида қизариб-бўзарганча тезда дастурхонни йиғиштирди. Ана энди ўз хонасига кириб ётса ҳам бўлади. Тушунади. Билади. Опаси ва поччаси янги келин-куёв. Уларнинг ўзаро гаплари бўлиши мумкин. Терсайиб ўтираверса, поччасига малол келар…

«Қолган икки поччамни кўрганда бу қадар хавотирланмаган, хижолат тортмагандим, — ўйларди Малика ўзи учун ўрин тўшаш асносида. — Бу поччам каттароқ ерда ишлайди чоғи. Шунисини опамданам сўрамаган эканман. Ойим ҳам айтмаган-да ростини! «Бунисиминан ишинг бўлмасин, поччанг яхши оиладан, топармон-тутармон йигит» деган-у, жим бўлган. Ишқилиб, опажонимнинг бахтига ҳеч қачон кўз тегмасин!..»

Эндигина ўринга чўзилмоқчи эди, хона эшиги бир-икки тақиллади-да, опаси кириб келди.

Мўътабарнинг кўзларидаги бўёқ деярли ўчиб, қовоқ остилари қизарибди. Буни Малика дарров пайқади.

— Йиғладингизми, опажон? — сўради юраги така-пука бўлиб. — Нима бўлди сизга? Мазангиз қочдими?

Мўътабар жавоб ўрнига каравотнинг бир четига омонатгина чўкди. Вужудидаги титроқларни синглисига сездиргиси келмадими, ўтирган ерида бир-икки чайқалиб, йўталиб олди.

— Опа, айтсангиз-чи, — уни тезлай бошлади Малика йиғламсираб. — Ёмон бўп кетяпман! Дўхтир чақирайми?

— Керакмас, — дея маҳзун жилмайиш қилиб Маликанинг елкасига бошини қўйди Мўътабар. — Мен… Яхшиман, жоним, яхшиман.

— Унда нега йиғладингиз?

Опаси ниманидир ундан сир тутарди, айтолмасди. Буни Малика ҳануз тараддудланаверишидан, кўзлари аланг-жаланглигидан пайқади. Қанийди, ҳадди сиғса, кўнглига минг бир шубҳа, ташвишни солган кўйи тек ўтирган опасини силтаб-силтаб сўзлашга, ёрилишга мажбур этса!.. Афсуски, ўзи гап бошлашини кутишдан, чидашдан ўзга иложи йўқ…

— Сингилжон, бир гапни айтмоқчи бўляпман-у, сира тилимга кўчира олмаяпман, — деди ниҳоят Мўътабар кўзларидан дув-дув ёш тўкиб. — Нима қилай? Айтсам ҳам куяман, айтмасам ҳам…

— Айтинг, опа, йўқса ҳозир ёрилиб кетаман, — Малика қандайдир кўнгилсизликни сезган каби Мўътабарни маҳкам қучоқлаб олди. — Чўзманг, айтинг! Тезроқ айтинг, жон опа!

Мўътабар шошилмасди. Ҳамон тараддудланиш, иккиланиш, ўй суриш-у жавдирашдан нарига ўта олмасди. Нигоҳлари борган сари ўтмаслашаётгани шундоқ кўриниб турарди.

Гарчи синглиси зўрласа, тезласа-да, бир неча ўн дақиқа унсиз йиғлаш, бошини сарак-сарак қилиш билан кифояланди.

— Поччанг… Наркоманакан, — Мўътабар охири ёрилди. — У… Нашаванд чиқиб қолди, сингилжон.

— Н-нима? — Малика олдинига ҳеч нарсани тушунмай, опасига анграйди. — У нима дегани, опажон? Ёмон ишми?

— Соддасан-да, Малика, соддасан! — деди Мўътабар оғир хўрсиниб, шу орада кўз ёшларини енгига артаркан. — Нашани яхши одамлар чекмайди. Поччанг эса нашаданам ёмонига ўрганган. Томирига игна санчиб дори юборади. Агар вақтида шу ишни қилмаса, томирлари тортишиб, ўлиб қоларкан. Шуни биласанми?

— Вой, энди нима қиламиз, опа? — шундан кейингина Малика баттар юраги ваҳимага тўлиб ўрнидан туриб кетди. — Энди нима бўлади?

— Наркоман бўлиб бизларни тинч қўйса майлийди, — давом этди Мўътабар синглисининг охирги саволини жавобсиз қолдириб. — Ҳозир сенга бир гапни айтсам… Билмадим нима бўлади? Шундан кўра ер ёрилиб остига кириб ўлсам бўлмасмиди?..

— Тағин нима гап, опа? — Бу гапдан сўнг Маликанинг баттар жазаваси ортди. Иситмаси кўтарилган одам каби безовталаниб, аъзойи баданини совуқ тер босди. — Айтаверинг, яширманг! Менга айтмасангиз, кимга айтасиз?

— Тилим бормаяпти, — деди Мўътабар илкис юзини терс буриб. — Бу гапни айтаман-у, аммо бир умр ўзимни кечира олмай ўтаман… Йўқ, ўлгунимгача дард, нафратга қул бўлиб ўтаман.

— Жиннимисиз? Нега ҳалитдан ўлимни бўйнингизга олволяпсиз? Энди бахтингизни топдингиз-ку! Унақанги совуқ нафас қилманг-да! Мен қўрқиб кетяпман!

— Қўрқма, — Мўътабар қайтадан синглиси томон бош буриб, елкасига қўлини қўйди. — Майли, айтаман… Фақат-чи, ҳовлиқмасдан, ваҳима қилмасдан, бақир-чақирга ружу қўймасдан эшитишга сўз бер, жоним!

— Хўп, сўз бераман. Айтинг! Юрагим қинидан чиқай деяпти!

— Поччанг… Поччанг Малика бу кеча бизминан ётсин деяпти!

Мўътабар шу гапни айтди-ю, илкис терс ўгирилиб, пиқиллаганча йиғлай бошлади.

— Нима? — дея опасига ёпишди Малика. — Нима дедингиз? Нега сизларминан… Т-тушунтириброқ гапиринг, опа!

— Нимани тушунтирай, нимани? — тиззасига муштлай-муштлай аламли шивирлади Мўътабар атрофга аланглаб. — Поччанг ёқтириб қопти сени. Агар бу кеча қўшиб бермасам….

— Нима қиларкан? Қўшиб бермасангиз…

— Мени ўлдирармиш. Сўйиб ташлармиш… Ҳозир тўйиб ичволган, орқасидан наркотик олган… Сингилжон… Мен… Нима қилишни билмайман, билмайман! У-ундан қўрқаман. Жудаям қўрқаман! Синглингни олиб кир деб мени ҳайдаб солди…

— Опа, ахир мен… Қиз боламан-ку! Мени… Йўқ, йўқ, у мастликда алжираган шунчаки-а? Шундайми? Алжираган-а? Нима деганини ўзиям билмаган-а?..

— Билади. У ярамас минг маст бўлган тақдирдаям ҳамма нарсани билиб туради.

Боягина Маликанинг қалбини чулғаб турган ҳавас, қувонч, меҳр, фахр ҳисси опасининг бир оғиз хунук хабари туфайли қаёққадир ғойиб бўлганди. Унинг ўрнини музлик эгаллаб, бармоқ учларига қадар қақшата бошлади. Ҳали қўшиб бериш каби гап-сўзларнинг асл маънисига етиб улгурмаган қиз қўрқувдан дағ-дағ титрар, нима қилишни билмасди.

Айниқса, уч ойлик куёв, ўзи поччаларининг орасида энг яхшиси, меҳрибони, ҳалоли ва дангали деб била бошлаган Маманазар ҳозирги тасаввурида аксил қиёфада намоён бўла бошлаганди. Поччасининг ўткир нигоҳлари худди эртакдаги ваҳший жонзотники каби совуқ туюлиб Маликани беҳаловатлик ботқоғи томон судракларди. Вужудини тасодифий нафрат ханжари тиғларди.

«Бундай дейишга қандай тили борди? — ўйларди Малика. — Опамга уйланиб туриб синглисига оғиз солишга қандай ҳадди сиғди? Шунчалар ваҳший, ифлосми? Уялмадими шу гапни тилига кўчираётганда? Йўқ, мен ўзимни ахлат орасидан топган эмасман. Ундай ифлосларга сўзимни бериб қўядиганларданмасман. Ҳозир шартта кираман-у, юзига шартта-шартта айтаман. Керак бўлса, уйдан ҳайдаб чиқараман. Дод-вой қилиб шармандасини чиқараман. Ҳамма кўриб қўйсин бу ярамаснинг асл башарасини. Ундан кейин ота-онам мени калтаклашсаям, қарғашсаям майли. Сира хафа бўлмайман. Ёруғ юз, соф кўнгил билан бу уйни тарк этаман. Бошим оққан тарафларга кетаман…»

— Опа, мен ҳозир кираман-да, шарманда қиламан эрингизни, — деди беихтиёр Мўътабарга юзланиб у. — Қиз болага, қайнсингилга кўз олайтириш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман!

— Йўқ, йўқ, асло! — Мўътабар жонҳолатда синглисининг билагини сиқимлаб олди. — Ундай қила кўрма! Унинг кимлигини билмайсан. Мен биламан!.. Мени чавақлаб ташлашданам тоймайди! Ишон, у ичиб, чекиб олганда ваҳший ҳайвонданам баттар бўп кетади. Мен… Қўрқаман поччангдан!

— Э, поччанг деманг ўша маразни! — бир силтаниб ўзини четга олди Малика. — Ўшанақа поччам бўлгандан кўра поччасиз ўтганим яхши. Падарига лаънат! Илойим менга олайган кўзлари кўр бўлсин, оқи-иб тушсин!

— М-менга раҳминг келмайдими, сингилжон? — титроқ аралаш қўрқа-писа Маликага қайтадан яқинлашди Мўътабар. — Уни севаман, ўша ифлосни севаман, синглим!.. Ўлиб кетсам, ачинмайсанми? Мени яхши кўрмайсанми?

— Эҳ, опажоним-эй! — икки кафти билан бошини чангаллади-ю, ортга тисланди Малика. — Юраккинамни куйдиравермасангиз-чи! Мен бокираман, ахир, бокира! Менам бир кун келиб яхши жойларга келин бўлишни орзу қиламан. Нега тушунмайси-из?

— Демак, ачинмайсан менга, — дея оҳ тортди Мўътабар хонасига киришга чоғланиб. — Ўлиб кетсам ҳам барибир экан сенга! На илож? Бир бошга бир ўлим. Лекин-чи… Сени жудаям яхши кўраман, жоним! Ҳар куни хаёлан бўлсаям сени «меҳрибоним, асалим» деб эркалайман, еру кўкка ишонмайман!.. Майли, алвидо, сингилжон, алвидо! Ўлсам, йиғламагин, хўпми?! Сен йиғласанг, арвоҳим чирқиллайди, безовта бўламан, гўримда тик тураман! Фақат… Аҳён-аҳёнда бўлсаям қабрим тепасига бориб тургин! Мени илҳақ қилмагин!..

Шундай деди-ю, Мўътабар кетишга шайланди…

Маликанинг ихтиёрида қандайдир сонияларгина қолганди. Сезиб, ҳис этиб турарди. Шу фурсатни бой берса, тамом, опасини қайтиб тирик кўрмаслиги мумкин…

Нима қилсин? Қай йўлни танласин? Номусиними? Ё опасининг ҳаётиними? Икковини ҳам жондан азиз кўради. Икковига-да кўз юмиб кета олмайди. Опасининг илтимосини қандай қондирсин? Эр-хотиннинг ўртасига қай юз, қай виждон билан ётсин? Кейин-чи? Кейин нима бўлади? Яқинлари, ота-онаси, ака-опалари, дугоналарининг кўзига қандай қарайди? Билиб қолишса-чи? Ўзини нима деб оқлайди? Қаердан қувват олади-ю, тик оёқда юради? Шу кунга қадар эгилмаган мағрур боши эгилиб қолмайдими? Йўқ, бундай қила олмайди. Виждонига, қалбига қарши борса, адойи тамом бўлади. Тирик мурдага айланади. Бундай яшагандан ўлгани дуруст, ўлгани. Аммо… Опаси-чи? Ҳозир ичкарига киради-ю, ҳақиқатни айтади. Кейин эса анави маҳлуқ опасига ташланиб, ўлдиради. Уй ичи қий-чувга тўлади. Малика бўлса, суюкли қориндошининг тепасида ҳўнграб-ҳўнграб йиғлайди. Бир умр худди шундай йиғлаб, ич этини еб ўтади. Негаки, Мўътабар опаси фақат унинг қайсарлиги, ўжарлиги, номусини жигаридан ортиқ кўрганлиги туфайли ўлади, ёруғ дунёни тарк этади. Жасади қоронғи гўрда тош қотади. Руҳи-чи? Руҳи ҳар куни Маликани қарғайди, афсус чекади, зорланади, азобланади, безовталаниб, ўзини қўярга жой тополмайди. Наҳотки, опажонининг руҳини қийноқларга қўйиб ўзи бемалол ҳеч нарса бўлмагандек тағин ер бетида юраверса, яшайверса, нафас олаверса, қувонаверса?..

— Опа-а! — дея сал қурса ҳайқириб юбораёзди Малика югурганча бориб Мўътабарнинг бағрига ўзини отаркан. — Мен розиман! Фақат сиз яшаб қолинг! Сизсиз тамом бўламан, тамом! Сиз яшашингиз… Ҳа, яшашингиз керак. Ўрнингизга мана шу жонимни қурбонлар қилай, опа!..

— Ўзимнинг меҳрибоним! — Мўътабар синглисига жўр бўлиб товушсиз йиғларди-ю, нуқул Маликанинг елкасини, қуюқ, тим қора, узун сочларини силарди. — Ишон, бу ишингни мен ва сендан бўлак ҳеч ким билмайди. Сирларимиз, қилмишларимиз ҳов ўша исқиртликларга кўмилмоқчи бўлган хосиятсиз хонада қолади. Фақат ўзингни қўлга ол. Маманазарнинг қаршисида қаддингни тик тут! Бошингни баланд кўтариб кир. Токи, тан берсин! Эртага виждони азобланиб, қилган маразликларига пушаймонлар есин! Сен қўрқма! Сираям қўрқма!..

Малика сескана-сескана ўзини идора этган бўлди-да, кўз ёшларини шоша-пиша дастрўмолчасига артиб Мўътабарга эргашди.

* * *

Маликанинг армонлари, алам-у нафрати, дардлидан-да дардлироқ туйғулари қўзғолон кўтарган, момоталоқ танаси симиллаб оғриб, ёш жонига озор бераётган, осмондаги ой номус азобига тоқат қила олмай хиралашган маҳал ярим тун эди.

Унинг кўз ўнгида ҳануз маст-аласт хириллаган, алақ-жалақ сўзларни айтиб талмовсираган кўйи ётган Маманазарнинг турқи, мушфиқ опасининг ўксиниб-ўксиниб йиғлаши, силкина-силкина ўртаниши гавдаланар, дунёдан, келажакдан, одамлардан, қадрдон қишлоғидан, барча қариндош-уруғлардан, орзуларидан умидини узганди.

— Чидай олмай кетяпман, Худойим, — телбаларча зорланарди Малика ҳовли четидаги ариқ сувига ҳиссиз тикилган кўйи қўлидаги бир метрли арқонга ҳиссиз боқиб. — Жоним танамга сиғмаяпти! Ифлосликка боққан кўзларим, ифлосликнинг тафти теккан танам оқиб тушай деяпти! Нима қилай-й? Кимларга дод дей? Додимни ким эшитади? Ким менга ҳамдард бўлади? Ҳеч ким! Энди кимгаям керакман?.. Мендан икки синф баланд ўқиган Ҳамид нуқул орқамдан юргани юрган эди. Партамнинг остига севги мактубларини яшириб кетарди. Юзма-юз келиб қолсак, ўзича меҳр кўрсата бошларди. Билардим, сезардим, у мени севарди. Ҳозир ҳам севади. Эҳ, Ҳамид ака, аҳмоқ эканман. Сиздай софдил, ҳалол йигитга ноз қилибман. Мактубларингизга жавоб ёзиш, покиза севгингизни ҳурматлаш ўрнига лаб буриб кетибман. Энди-чи? Ҳозир аҳволимни бир кўрсангиз эди. Ҳа, сизам юз буриб кетардингиз. Чунки ит теккан қовун кимгаям керак? Мен худди шу кўйга тушдим, Ҳамид ака! Бундан буён башарти сизни қайта кўриш насиб этса, хафа бўлманг, ранжиманг, терс ўгирилиб кетишга, сиздан йироқлашишга мажбурман. Сабабини эса фақат ўзим-у, Оллоҳ билади. Мен сиздай олижаноб ошиқнинг ҳаётини заққумга айлантирмоқчи эмасман… Йўқ, йўқ, бу кеча умримнинг сўнгги лаҳзалари яқинлашаётганини пайқадим. Қора мушук тушимга кириб аъзойи баданимни тирнади. Бу ажал эканини энди-энди англадим. Сиз-чи, бевафо, номард, каландимоғга йўйманг мени! Шундай йўл тутишга, қора қисмат етовида ажал остонаси томон юришга маҳкумман…

Тўхта, нега ундай деяпман? Опам-чи? Маманазар-чи? У ўлганимдан хабар топиб осойиш топсинми? Бузуқ кўнгли кўчасида байрам бўлсинми? Опажонимни бир умр масхаралаб, камситиб, таъналарга кўмиб ўтсинми? Ҳечам! Ўладиган аҳмоқ йўқ, аблаҳ Маманазар! Худо хоҳласа, мен мағрурона кўзингга боқаман. Ёнингдан дадил ва мардона қадам ташлаб ўтиб кетаман. Ана ўшанда кўраман аҳволингни! Етмиш икки томирингни ҳаракатга келтирмасам, танангда гупириб турган ифлосдан ифлос қонинг ўрнида заҳру заққумлар оқиздирмасам одам эмасман! Менинг номусимни булғаб, шаъминг ёндими? «Бопладим, ҳукмимни ўтказдим, бўйсундирдим, байрам қилдим, мириқдим» деб ўйлаб дўппингни осмонга отмоқчимисан? Отиб бўпсан! Ҳали қилмишларингга пушаймонлар ейсан! Малика ҳеч қачон бош эгмайди! Тушкунлик ботқоғига ботмайди! У яшайди, яшайверади! Гарчи қалб боғини хазонлар қопласа-да, ҳеч бўлмаганда тирик мурда янглиғ умр кечиради.

Йўқ, нималар деяпти? Номусини бой бериб қандай яшайди? Орзу-умиди топталган қалб билан яшаб бўларканми?.. Дугоналари, ё қўшнилар, оғзига кучи етмас маҳалла аёллари ҳаммасидан хабар топгач, юзига солса, уни қўли билан кўрсатса, ер ёрилиб ерга кириб кетмайдими? Шундай масхараланишлар, хўрланишлар гирдобида умр кечирмоқчими ҳали? Ҳеч қачон!..

— Мен бу ёруғ дунёда ортиқ яшаб қола олмайман, — деди ўзига ўзи Малика асабий лаб тишлаб. — Бу дунёси мен учун зиндондан фарқ қилмайди. Зиндонда эса… Зиндонда Малика ҳеч қачон яшаб қолмайди. Опа, кечиринг, сўзимда тура олмадим. Виждоним йўл бермади бунга. Сизга… Сабр берсин! Нимаям қилардингиз?!. Пешона-да!.. Мен ўлгач, сираям йиғламанг. Йиғласангиз, арвоҳим чирқиллайди. Гўримда тик тураман! Безовталик қулига айланаман! Мен… Ўз ҳавасларим, бўшдан-бўш кўнглим қурбонига айландим! Алвидо!..

Тонгга яқин Маликанинг жасадини оғилхонадан топишди.

Қўлидаги арқонга ўзини осиб қўйибди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 325 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz