![](/_nw/43/35899093.jpg)
Бундан бир неча йиллар аввал полициячилардан иборат жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, улар устидан жиноий иш қўзғатилди ва ҳозирда жиноятчиларнинг барчаси жазо муддатларини ўташда давом этмоқда…
СИБИРЛИК БОСҚИНЧИЛАР
Валерий Сапожников ҳамда Игорь Хомутовлар Ғарбий Сибирдаги ички ишлар бошқармасининг йўл транспорти бўлимида хизмат қилишарди. Александр Петров ва Геннадий Смирновлар эса, тезкор гуруҳда фаолият юритишарди. Тўртовлари ҳам албатта тез-тез учрашиб, қаҳвахоналарда ўтириб туришар, қисқа қилиб айтганда, ўзаро ҳамкорлик қилишарди. Улар орасида Александрнинг унвони баландроқ. Майоргача етиб борган. Қолганлари катта лейтенант эдилар.
Айнан Александр барчаларига раҳбарлик қиларди. Чунки у одамлар руҳиятини, ўз ишини жуда яхши билар, ташкилотчилик қобилияти юқори эди.
Кунларнинг бирида у шерикларига қонунни бузган ҳолда "тижорат” билан шуғулланишни таклиф этиб қолди. Ҳаммалари ўйга толишди. Тўғри, давлат уларга етарли маош тўламайди. Ташвиш, етишмовчилик кўп. Қандайдир йўл билан яшаш керак-ку!..
— Биз ўғирлик, босқинчилик билан шуғулланганимиз маъқул. — дея ўз режасини баён қилди Петров.
— Кимни? Ўз ҳамшаҳарларимизни-я? — бараварига сўрашди шериклар.
Петров ўйланиб туриб бош чайқади.
— Йўқ, биз лўлиларни "босамиз”. Уларнинг ҳаммаси ўғри. Пича пул, бойлик йўқотишса, ўлишмайди. Кейин… Улар полициядан ўлгудай қўрқишади. Шундай экан, арз қилишга "дух”лари етмайди…
Ўша кундан эътиборан тўрт нафар босқинчи полициячилар яқин-атрофдаги лўлилар ҳақида маълумот тўплай бошлашди.
"ҲАММАСИНИ ЙЎҚ ҚИЛАМИЗ!”
Обдон тайёргарлик кўришгач, улар биринчи жиноий ишни 2003 йилнинг ноябр ойида амалга оширишди. Ўзига тўқ яшайдиган лўлилардан бирининг хонадонига кириб, чўнтакларидаги полиция гувоҳномасини кўрсатишди.
— Биз билан бўлимга боришинг зарур! — деди жиноятчилардан бири лўлига. — Баъзи нарсаларни аниқлаб олишимиз керак.
Лўли ҳайрон бўлди. Унинг полиция билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси бўлмаса… Лекин нимаям қила оларди? Индамай полиция машинасига ўтирди. Жиноятчилар уни бўлимга эмас, аксинча, ўрмон ичкарисига олиб боришди. Олиб келишгандан кейин аввалига яхшилаб дўппослашди. Шундай қаттиқ уришдики, лўлининг бир неча тишлари тўкилиб кетди. Ўлар ҳолатга етган эркакдан борини чиқаришни талаб қила бошлашди. Лўлини қўрқитиш учун улар бир неча марта тўппончадан ҳавога отиб ҳам қўйишди.
Лўли ҳам анойи эмасди. Анчагача таслим бўлмади. полициячилар эса, калтаклайверишди. Лўли пул беришдан бош тортаверди…
— Биз сенинг бутун қариндош-уруғларингни йўқ қилиб юборамиз! — деди ниҳоят майор Петров. — ё борингни бизга топширасан, ё…
Шундан кейингина лўли борини уларнинг қўлига топширди. Аммо Петров тахмин қилганидек, полицияга арз қилиб бормади. Ҳеч қаерда ишламайдиган лўлида шунча пул қаердан пайдо бўлганини билиб қолишларидан чўчиди…
Биринчи иш омадли кечгандан сўнг босқинчилар яна бир неча маротаба худди шундай жиноятларни содир этишди. Пул оқиб келаверди. Жабрланувчи лўлилар ҳар сафар полицияга хабар беришдан ўзларини тийишарди.
2004 йил мартида полиция кийимидаги жиноятчилар лўлилар оиласини саккиз яшар қизига қўшиб қўлга олишди. Ҳаммаларининг қўлларини кишанлаб, ўрмон ичкарисига олиб кириб кетишди. Олдинига лўлиларнинг тилла тақинчоқларини ечиб олишди. Сўнгра улардан 30 миллион рубл миқдорида пул талаб қила бошлашди. Албатта, лўлилар бунча пулни беришдан қатъиян бош тортди. Шунда босқинчилар қизчанинг кўз ўнгида ота-онасини аёвсиз калтаклай кетишди. Кетидан қизчани ҳам…
Ота-она қизига ачинибми, борини берди. Яъни, ёнида бир миллион доллар пуллари бор экан. Ҳаммасини топширди…
Афсуски, бу гал полициячилар қаттиқ адашишган экан. жабрланувчи лўлилар уларни қўйиб юборишлари билан полицияга хабар қилишди. Тез орада босқинчиларнинг барчаси қўлга олинди.
Босқинчилар турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|