Кўпчилик циганлар гипнози ҳақида эшитган бўлса керак. У деярли ҳаммага таъсир қилади, шу боисдан ҳам ниҳоятда хатарли. Циганлар гипнози қандай таъсир кўрсатиши ва нима учун ундан узоқроқ юриш кераклиги ҳақида «Рамблер» қуйидагиларни маълум қилади.
Циганлар гипнози нейролингвистик дастурлашга ўхшайди. Унинг ҳеч қандай сирли жиҳати йўқ, яъни сеҳрли ва жумбоқли эмас. Циганлар одамларга психология орқали таъсир ўтказишади. Натижада гипнозчи одамнинг диққат-эътиборини жалб этиб, унинг бошқарувини қўлга олади. Циганлар гипнозининг техникаси айнан шунга асосланади. Биринчи навбатда, улар ташқи эътиборни ички эътиборга ўтказишга уринади.
Циганлар транс феноменидан яхши хабардор, шу боис улар олисдан ҳам «ўлжа»сини топиши, уни эс-ҳушидан айириб, трансга тушириши мумкин. Улар одамнинг кайфиятсиз эканини пайқаб, баттар тушкун ҳолатга туширишади.
Таъкидлаш жоизки, циганлар дуч келган одамга яқинлашмайди. Тажриба ва ички сезиш қобилияти туфайли улар одамлар орасидан гипнозга мойиллиги борларни ажрата олишади.
Одатда гипноз сеанси одамлар кўп тўпланадиган жойларда амалга оширилади. Айнан шундай ерларда одамларнинг диққат-эътибори тарқоқ бўлади: шунда унинг диққатини бир жойга жамлаш осон кечади. Одатда улар бозор ва дўконлар, вокзал, метро ёки савдо марказлари майдонларида изғиб юришади. Бунинг ҳам маъниси бор: бундай жойларга одамлар пул билан келиши аниқ, яна улар кўпчилик орасида диққатини жамлашга қийналади. Айниқса, циганлар гипнозни бозор айланишни ёқтирувчи аёлларга қаратишади. Негаки психологик дисбаланс ҳолатидаги одамни жалб қилиш янада осон.
Циганлар гипнози санъати авлоддан авлодга ўтиб келади. Уларнинг ҳар бири — ўз ишининг устаси, одамнинг ҳар қандай мимикаси ва хатти-ҳаракатини сезадиган психолог. Айнан шу боис циганлар гипнозига дучор бўлиш ниҳоятда хавфли. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|