TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Аксинча, латофатли, малоҳатли актрисамиз учун манаман деган, тоғни урса толқон қиладиган йигитларимиз бор эди. Ҳозир ҳам бор. Аммо… Европача тарбия, европача фикрлаш, европача дунёқараш уни маҳаллий менталитетдан узиб қўйди. У эркин ҳаётни хуш кўрди. Европаликлар каби кийиниб юришни ва бошқалар билан ҳам хорижча муомала қилишни истади… Албатта, худди шу талабларга мос келадиган йигитларимиз ҳам йўқ эмас. Бироқ уларга ҳам европача ҳаёт зарур-да. Уни Лола беролмас эди-да… Биринчи марта у ўзимизникиларга турмушга чиқди. О-о-о, ҳамма ҳавас қилди. Лекин бу никоҳ узоққа чўзилмади. Аввал дугона, кейин ўгай онага айланган Шаҳзода, Райҳон билан дуэт қўшиқ куйлаш (шунисида у жудаям чегарадан чиқиб кетган эди. Аммо жабрни кўпроқ у тортди) ортидан келган машмаша уни жудаям қийнаб қўйди. Ва у Москвага йўл олди. У ёқда ҳам тинч турмади. Бир-биридан ғалати қилиқлар кўрсатаверди. Ва олдига катта тўсиқ қўйилди. У қарийб ижод қилмай қўйди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай турмушга чиққанлиги тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Тожик йигит экан эри. Ҳар тугул, дедик. Бирорта ҳабашними ёки соқолсиз европаликни танлаганда нима қилардик? Шундай қилганда нима қилардинг, дерсиз. Ҳеч нарса қилмасдим. Шунчаки шарманда бўлардим. Чунки бирор жойга борганимда: «Сизларнинг Лолаларинг анави сариқ сочли бетутуриққа тегиб олдими?» дейишарди. Кўраяпсизми, теккизиб айтарди. «Сизларнинг Лолаларинг…» Кў-ўп Лола эмас, албатта… Хулласи калом, мафтункор қизга тожик йигит эга чиқибди. Бахтли бўлишсин. Ахир ўзимизда ҳам тожик қизларига уйланганлар оз эмас. Бунисига кўнамиз.