Лола Йўлдошева ўз инстаграм саҳифасида қизиқарли ва муҳокамаларга сабаб бўлган бир пост қолдирди.
— Брэдли Купер ва Ирина Шейк ажрашиб кетишганидан сўнг дунёнинг биринчи рақамли йўлдан оздирувчиси Lady Gagaнинг инстаграм аккунти ҳақиқий цирк майдонига айланиб қолди. Рус тилида гаплашувчи кўк белгили ҳажвчилар, актёр ҳамда қўшиқчилар ким кулгулироқ изоҳ ёзиш борасида мусобаақага киришишди. Ҳозиргача Lady Gagaнинг пости остига 800 000 та Ирина Шейкнинг ихлосмандлари фикр ёзиб қолдиришган.
Бу флешмоб дейилади. Бироқ уларнинг ҳеч бири бу ҳолат четдан қандай кўринишини ўйлаб кўрмаяпти.
Бироқ Ирина Шейкнинг ҳимоясига отланганлар орасида ўзимизнинг эстрада вакилларини ҳам кўриб, хайрон қолдим. Шу ишни жиддий қиляпсизми?
Сизнинг-ча, худди бизда бўлгани каби сирли тарзда маъшуқалар билан юриш ёки иккинчи хотинга уйланиб олиш афзал экан-да! Эркаклар худди қўрқоқлар каби ўз ҳаракатлари учун жавоб беришдан қочиб аёлларини сирли тарзда хўрлаши тўғрими?
Шахсан мен тартибли, ҳурматга сазовор ва муҳаббатга тўла жуфтлик бўлиш тарафдориман! Шу билан бирга ҳар бир инсон ўзи содир этган ишини бўйнига олиб, вазиятга тик қарай олса, бу дунё анча тоза ва яхшироқ бўлиб қоларди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|