1. Тарихий маълумотларда ёзилишича, лимон тахминан 12- асрда пайдо бўлган экан.
2. Лимоннинг ватани Хитой, Ҳиндистон ва Тинч океани ороллари ҳисобланади.
3. Дунё бўйича йилига 14 миллион тонна лимон ҳосили олинади.
4. Битта лимон дарахтидан бир мавсумда ўртача 300-350 дона мева олинади.
5. Лимон дарахти 40 йилдан ортиқ яшамайди. Бўйи эса 5-7 метргача етади.
6. Пишиб етилган лимон умумий вазнининг 3, 5 фоизи шакардан иборат бўлади.
7. Собиқ советлар даврида лимонад ичимлиги мавжуд эди. Уни барча севарди. Ўшанда ҳақиқатан бу ичимликни лимондан тайёрлашарди.
8. Лимоннинг туз аралаштирилган шарбати занглаган металларни зангдан тозалашда муҳим аҳамият касб этади.
9. Битта лимонда ёши улуғ одам учун бир кунлик «С» витамини бор.
10. Ўрта асрларда лимон илон заҳрига ва ўлатга қарши кучли дори сифатида қадрланган.
11. Лимонни музлаткичда бир ярим ой давомида сақлаш мумкин.
12. Лимон таркибида шундай моддалар борки, улар организмдаги заҳарли моддаларни сиқиб чиқаради ва одамга озишда ҳам катта ёрдам бера олади.
13. Лимонда А, В ва Р витаминлари ҳам кўпчиликни ташкил этади.
14. Қадимда одамлар сувга лимон шарбатини аралаштириб, ундан дезинфекция мақсадларида унумли фойдаланган.
15. Аёллар лимонли ванна қабул қилса, тирноқлари мустаҳкам тортаркан.
16. Лимондан эфир мойини ҳам тайёрлашади. Лекин бир кило эфир мойи тайёрлаш учун 3 минг дона лимон зарур бўлади.
17. Ҳиндистонликлар мариновка қилинган лимонни хуш кўриб истеъмол қилишади.
18. Испанияда лимон жавобсиз муҳаббат тимсоли ҳисобланади.
19. Агар таомингиз шўр бўлса, лимонни сиқиб сувини овқатга аралаштирсангиз, шўр шу заҳоти ғойиб бўлади.
20. Илгари лимонни сиқиб, сувини қайнатишган. Ундан жуда қуюқ, деярли қора суюқлик олинган. Уни матоларни бўяш мақсадларида ишлатишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|