TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Леонардо Ди Каприони яна эски муваффақияти учун саволлар билан савалашди
«Титаник» фильми орқали барчамизнинг севимли актёрларимиздан бирига айланган Леонардо Ди Каприога Брет Пит ҳамда МТВ мухбири Жош Ҳоровитз ғалати савол билан мурожаат қилишди. Лео суҳбатга чақирилганида суҳбат мавзуси унинг ижодидаги янгиликлари тўғрисида бўлади деб ўйлаган эди.
Бироқ унга тўсатдан «Нима деб ўйлайсиз, ростдан ҳам Роузнинг тирик қолиши учун Жекнинг шундай катта эшикка чиқмаслиги ҳақиқатга яқинми?» деган саволни беришди.
Леонардо бу саволга жавоб бермади ва бошини чайқаб қўйди. Маргот Робби ва Бред Питт уни ушбу саволга жавоб бермасдан қўйиб юбормасликка ҳаракат қилишди. Шундан сўнг Леонардо «Мен жавоб топиш учун энди бориб ўша ерни қараб чиқаман» деган истеҳзоли жавоб қилди ва Маргот Робби бу жиҳат фильм тарихидаги энг катта номутаносиблик эканлигини айтди. Лео ҳам бу фикрга қўшилган оҳангда «Чиндан ҳам» деди.
Ўз интервьюларидан бирида Кейт Уинслет ҳам «бу мантиққа тўғри келмайди», - дея изоҳ берган эди. Лекин Леонардо Ди Каприо бу саволга изоҳ тополмади. Нима бўлган тақдирда ҳам «Титаник» фильми чинакамига муваффақиятга эришган фильмлардан биридир. Айнан шу жиҳати билан ҳам у ҳамон мана шундай баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.