1. Ҳамма лайлаклар ҳам беозор эмас. Масалан, Африкада умргузаронлик қилувчи «марабу» лайлаклари ҳужумкор ва маҳлуқсифат табиатга эга.
2. Лайлаклар нафақат қумурсқа ва қурбақа, балки, заҳарли илонлар билан ҳам озиқланади.
3. Оқ лайлак инининг диаметри бир ярим метр, вазни эса 200-250 килограммгача бўлади.
4. Ҳали оила қурмаган эркак лайлак биринчи бўлиб қайси урғочи инига учиб келиб қўнса, ўшани умр йўлдоши сифатида танлайди.
5. Эркак ва урғочи лайлак навбати билан тухум босади. Урғочи кечаси, эркаги кундузи бу амални адо этади.
6. Заиф ва хаста болаларини лайлак шафқатсизларча инидан пастга ирғитади.
7. Лайлак полопонлари икки ойликдан учишни машқ қила бошлашади.
8. Япония дунёдаги лайлак овлаш тақиқланган ягона мамлакатдир.
9. Лайлак қанот ёйганда, уларнинг ҳажми икки метрни ташкил этади.
10. Иссиқ мамлакатларга учиш жараёнида лайлаклар ўн минг километргача йўл босади.
11. Лайлак тик турган ҳолда бир оёқда ухлайди. Оёқларини уйқудан уйғонмаган ҳолда алмаштиради.
12. Лайлакнинг ягона кушандаси бургутлардир.
13. Қора лайлаклар одамлардан узоқда яшашни маъқул кўради. Оқ лайлак эса аксинча одамлар томон талпинади.
14. Лайлаклар бир-бири билан товушсиз, шип-шипга ўхшаш ишоралар ёрдамида тиллашади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|