Интернет бозори орқали бир буюм сотилди. Харидор эртасига келиб олиб кетадиган бўлди. Орадан сал ўтмай буюм эгасига яна қўнғирок бўлиб қолди. У киши нарса сотилганини, ҳали интернет тармоғидан ўчиришга улгурмаганини айтди. Янги харидор қанчага сотилгани билан қизиқиб қолди. Бу одам ҳам яширмай айтақолди.
– Савдони бузинг, мен бир ярим баравар ҳақ тўлайман, ўша нарсани кўпдан қидириб юргандим, – деди янги харидор. – Узр, савдони бузолмайман, лафз қилиб қўйганман, – деган жавоб бўлди. – Хўп денг, икки баравар ҳақ тўлайман, — яна қизақтирди у… —Йўқ, дедим-ку, – деб у дарровда телефонни ўчирди. Эртасига харидор келди. -Мабодо савдони бузинг, икки баравар ҳақ тўлайман деганлар чиқмадими, -сўради у кулиб. -Буни сиз қаердан билдингиз? -Ўша мен эдим, бир синаб кўрай-чи, дедим-да. -А?
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|