TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Кўзи ожиз япониялик яхтада биринчи марта Тинч океанини кесиб ўтди!
Япониялик кўзи ожиз Мицухиро Ивамото жаҳонда биринчи марта Тинч океанини яхтада кесиб ўтди. Шанба куни эрталаб унинг қайиғи Япониянинг шимоли-ғарбидаги Фукусиманинг Иваки портига келиб жойлашди.
12 метрли яхтадаги 14 минг километрлик саёҳат 24 февраль куни Американинг Сан-Диего портидан бошланган эди. Бу вақт ичида яхтада Ивамотога америкалик Дуглас Смит ёрдам берган. У штурман вазифасини бажарган, лекин яхтани башқармаган.
Бу Ивамотонинг Тинч океанини кесиб ўтиш борасидаги иккинчи уриниши. 2013 йили биринчи уринишини амалга оширган, аммо унинг қайиғи қирғоқдан узоқлашгандан бир неча кун ўтиб чўкишни бошлаган.
Мицухиро Ивамото кўз нурини 16 ёшида йўқотган. 2018 йили у ва Смит ўзларининг саёҳатлари учун хайрияга пул йиғишни бошлашган. Энди ўша барча йиғилган пуллар хайрия мақсадида, кўзи ожизлар касалликларини ўрганиш учун сарфланади.