1. Кўршапалак сут эмизувчилар орасида учадиган ягона вакил ҳисобланади.
2. Уларнинг ўз номи ўзи билан. Кўзлари кўрмайди. Тунги ҳаёт тарзини кечиради. Ҳаракатланганда, манзилни организми тарқатадиган ультратовушлар ёрдамида аниқлай боради.
3. Кўршапалакларнинг учта тури вампирлар ҳисобланади. Улар ўлжасининг қайноқ қони билан озиқланади. Аммо кўршапалаклар одамга камдан кам ҳолларда ҳужум қилади.
4. Кўршапалак хавфли хасталиклар вирусини ташишга ҳам уста. Ана шундай вазиятларда одамга ҳужум қилиб уни тишлаб қочиши мумкин. Тишлаган заҳоти олиб келган вируси одамга юқади.
5. Айтишларича, кўршапалакларнинг ватани Марказий ва Жанубий Америка ҳисобланади. Улар экинларга ҳужум қиладиган қумурсқаларни ейиш орқали фермерларга миллиардлаб долларларни иқтисод қилишда ёрдам бераркан.
6. Кўршапалакнинг шундай майда тури борки, уларнинг вазни атиги 10 граммга тенг бўлади.
7. Кўршапалак учун ердан юқорига кўтарилиб учиш жуда оғир кечади. Шу сабабли улар дарахтлар усти, ёки ташландиқ иморатларнинг шифтларида яшайди.
8. Хитойда кўршапалак бахт ва омад элчиси сифатида қадрланади.
9. Кўршапалак олифталикда каламушдан ҳам ўтиб тушади. Масалан, қанотлари кирланган бўлса, то тозалаб битирмагунча парвоз қилмайди.
10. Ҳар бир кўршапалак галасининг ўз жўрабошиси бор. Айнан у қаерга парвоз қилиш масаласини ҳал қилади. Қолганлар унга албатта итоат этади.
11. Кўршапалак бир ҳаракат билан 500-600 тагача қумурсқани еб битира олади.
12. Кўршапалакларнинг галаси кўп ҳолларда 1 миллионтадан иборат бўлади.
13. Кўршапалаклар боши ерга осилган ҳолда ухлайди. Қанотидан кўрпа ўрнида фойдаланади.
14. Бразилияда яшовчи кўршапалакнинг алоҳида тури соатига 100 километр тезликда учади. У нафақат қумурсқа, балки айрим майдароқ ҳайвонлар, қушлар билан ҳам озиқланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|