Seshanba, 31.12.2024, 02:23
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 5 » КЎРНАМАК…

06:54
КЎРНАМАК…
Салимжон бола эканида ота-онаси ўлиб кетиб, бувиси билан бобосининг қўлида қолди. Шундай кунлар бошига тушса-да, ҳарқалай, кам бўлмади. Икки кекса не қилиб бўлса ҳам уни оёққа турғазишди… Яхши эслайди. Мактабда яхши ўқигани учун бобоси унга ҳар куни биттадан ручка кўтариб келарди. Шундай ручкаларки, ранг-баранг… Аммо ўшанда ҳам анави ўгай аммасининг Ҳасан-Ҳусанларига алам қиларди. Алам қилмаса, худонинг берган куни бирга ўйнашни баҳона қилиб ручкаларини ўғирлаб қўявермайди-ку, ахир!.. Аслида аммаси Сурманисанинг ўзида ҳам гап кўп. Бувиси Салимжонга тринка шим тикиб берганини кўрди дегунча дарров лаблари буришиб, эшикма-эшик ғийбат қилишга тушарди. Айниқса, аллакимларга «Етим бола боқсанг, оғиз-бурнинг қон элтар», деганларини сира юрагидан чиқаролмайди…

Салимжон шуларни ўйлаб юраги эзилганича секин ҳовлига чиқди. Баҳор ҳавосидан ҳеч бўлмаса тўйиб-тўйиб нафас оларман деган ниятда кўча тарафга юрган ҳам эдики, дарвоза очилиб, остонада аммаси Сурманиса пайдо бўлди. «Оббо, эшакни йўқласанг, думи кўринади-я!..» — норози оҳангда шивирлаб қўйди Салимжон афтини буриштириб.

— Ҳа, жиянвой, — Сурманиса опа овозининг борича дарвозахонадан туриб қичқирди, — Машинаси бор, Тошкандан катта домла бўлиб қайтганлар манави ерда биттагина аммам боридиям демас эканда-а?..

Салимжон жавоб бериш ўрнига индамай сигарет тутатди.

— Нега индамайсан?.. — Сурманиса опа ликиллаб келиб Салимжоннинг рўпарасида тўхтади, — Нимага афтингни буриштирвопсан?.. Тинчликми ўзи?.. Ё бизнинг келишимиз ҳам ёқмай қолганми?..

— Йўғ-е, нималар деяпсиз?.. — Салимжон апил-тапил сигаретини улоқтириб аммасига елка тутди, — Шунчаки… Келинингизминан ажрашяпмиз… Шунга… Кайфиятим сал унақароқ…

— Нима?.. Вой шўрим!.. Энди нима бўлади-а?.. — Сурманиса опа ўзини худди қайғураётгандек кўрсатиб икки-уч марта бош чайқаб олди-да, сўзида давом этди, — Барибир бўлмасакан-да-а?.. Эссиз умр… Эссиз сени ёшлигинг-а!.. Хафа бўлмагин-у, ўзи… Шу Майнахон сени муносибинг эмасди-да!.. Сенга ўзингга ўхшаган ўқимишлиси керак, Салимжон… Мана, ўн йил яшаб на фарзандли бўлдинг, на обрў топдинг ўша манжалақи бозорчингни олдида… Бувинг раҳматлилар ўша пайтда тўсиқ бўлмаса-ку, аллақачон ажраб… Ҳа, майли… Ҳалиям кечмас… Қолган умринг уруш-жанжалминан ўтмаса йўғроқ… Ҳа, айтмоқчи… Машина, уйдаги нарсаларни бўладиган бўлдиларингми?..

Салимжон аммасининг шунча бидирлашига чидади. Аммо сўнгги саволини эшитиб аъзойи бадани музлаб кетди. «Ахир… Унга нима?.. Кошки, бирон марта бўлсин яхшилик тиласа жиянига!..» У аммасига ортиқ гапириб ўтиришни эп кўрмай, мактабда дарси борлигини баҳона қилди-ю, индамай ичкарига кириб кетди.

***

Ёмон бўлса ҳам аммасининг гапида жон бор. Майна билан шунча яшаб Салимжон ҳузур-ҳаловат кўрмади. Бозорга ўрганган хотин шунақа жанжалкаш бўлади шекилли-да!.. Ҳали ойлиги камлигидан тўполон кўтарди, ҳали етимлигини, «орқа»си йўқлигини юзига солди… Ўқишга кираман деб Тошканга жўнаётганида қайнонаси билан икковлашиб қарғаганлари-чи!.. Уч марта қўйди-чиқди бўлишди. Ҳар сафар бувиси раҳматли, бобоси раҳматли ўртага олиб яраштираверишди… Бўлмайдиган ишнинг барҳам топгани яхши-да!.. Мана, энди суд ажрим қилиб берса, бас. Қутулади-қўяди…

Салимжон дарсини тугатиб ҳар қачонгидек хаёлга берилганча бозорчага етиб келганини билмай қолди. Чўнтакларини ковлаб кўраркан, ўзига бирор егулик олиш илинжида бозорга ўзини урди. Дарвозадан киришга кирди-ю, Майнахоннинг шу ерда савдо қилиши ёдига тушиб таққа тўхтади. «Бекор кирибман-да, — ўйлади у атрофга аланглаб, — у ярамас кўриб қолса борми, яна бошлайди дийдиёсини… Шу овқат ўлгурни дўкондан опкетсам нима қиларди?!» Адашмабди. Янгиқўрғон бозори тушлик вақти бўлгани учунми, жуда сийрак эди. Шундоққина икки қадам нарида кийим-кечак сотиб ўтирган Майнахон собиқ эрининг ўйланиб турганини кўрди-ю, худди душмандек устига бостириб келди.

— Ҳа, эркак, ажралишга эркак бўлиб ажрашдингиз… Машинаминан уйни ким ажрим қилади?.. — баланд овозда шанғиллашга тушди Майнахон, — Озми-кўпми, мениям меҳнатим синггандир, ахир!..

Салимжон у билан тенг бўлмаслик учун овозини кўтариб ўтирмади.

— Машинани ўзим шоли экиб олганман… Уй бўлса, бобомдан қолган, билдингми?.. Менда ҳаққинг қолгани йўқ… Қоч, мен бозор қилишим керак, йўлни бўшат!..

— Бекорларни айтибсиз… — Майнахон эндигина ўтиб кетмоқчи бўлган Салимжонни енгидан тортиб тўхтатди, — Ҳозир шу нарсаларни ажрим қилмагунча ҳеч қаерга кетмайсиз… Уй бобонгиздан қолган бўлса, менам ўша сабил уйда рўйхатда тураман… Оми, ўқимаган, ҳеч нарсага ақли етмайди деб ўйлайсизми? Мениям ўргатадиганларим, маслаҳат берадиганларим йўқмас, худога шукр… Шундай экан, машинани арра қиламиз… Саккиз хона уйни сотасиз… Тўртта хонаси мен… — Майнахоннинг гапи оғзида қолди. Бобоси, бувиси ўтган муқаддас уйни «сотасиз» деган сўздан жиғибийрони чиққан Салимжон беихтиёр Майнахонни тарсакилаб юборди. Калтак зарбидан ерга ағанаб, бунинг устига кўлмак сувга бориб тушган Майнахон аламига чидай олмай овозининг борича миршаб чақирарди.

***

Майнахон ёнидаги шерикларининг маслаҳати билан гарчи миршабга бормаса-да, эридан, барибир ўч олишга, бундан ташқари, қандай қилиб бўлмасин, уй ҳамда машинадаги улушини қўлга киритишга аҳд қилди. Аввалига акаларини бошлаб бормоқчи бўлди… Йўқ… Уларнинг аччиғи тез. Салимни уриб майиб қип қўйишса миршабма-миршаб югурсинми… Бўлмайди…

«Ҳа-а, — хаёлига келган фикрдан хурсанд бўлиб секин-аста кийина бошлади Майнахон, — аммаси-чи?! Ичидаги илон-ку, ахир!.. Нима бўлса, ўшалар бўлиб ўлмайдими?! Ўша ярамас ҳезалакнинг додини бериб хумордан чиқсам бўлди-да!.. Бир-бирининг гўштини еб юбормайдими менга деса…»

— Вой, сингилдай бўп қолган одам ҳам шунчалик соғинтирадими?.. — кутилмаганда эшикдан кириб келган Майнахонни ясама такаллуф билан тўшакка ўтқазаркан, гина қилган бўлди Сурманиса опа, — Қайси шамоллар учирди, айланай?..

Майнахон «ҳеч ким йўқмикан?» дегандек орқа-олдига аланглаб олгач, паст товуш билан гап бошлади:

— Мен… Анави жиянингиз масаласида келгандим…

— Оти ўчсин ундай жиянни… Ажрашиб ниятига етибди-ку, хор бўлиб ўлгур!.. Сиздай топармон-тутармон хотинни қадрига етса нима бўларди?..

— Йў-ўқ… Ажрашса ажрашиб ўлсин… Ёнимдан ел ҳам ўтмайди… Фақат… Анави «Нексия» қурғурни бўлишишга кўнмаяпти-да, жувонмарг!.. Бугун бозорда шундан гап очишимни биламан, шапалоқлаворса бўладими бетингдан бузилгур!..

— Уй-чи, уй?.. Уйниям бўлинг, — гўёки аламзада келинни гиж-гижлай кетди Сурманиса опа, — Ахир… Ўн йил яшагансиз-а!..

— Қўйинг ўша чордевор уйини!.. Менга… Шу… Машинани у сотмаса, ўзим сотиб юборсамми девдим-да!..

— Вой, сизга пулиниям ушлатмайди у қайсар… Биласиз-ку қапишиб олганини… Бунақа ишга зўравон эркаклар керак…

— Менам шунинг учун олдингизга келдим-да!.. — хурсанд бўлиб кетди Майнахон, — Биламан, анчадан берисига Ҳасан-Ҳусанларингиз машина олмоқчи бўлиб юришганди… Ана, олишса арзонгаровга бервораман… Ахир, улар девдай йигитлар!.. Пулини тўлагандан кейин ортиқча гап қилса думини тугиб қўя олишади-ку!..

Сурманиса опанинг юрагига бу гапдан кейин ўт тушиб қолди. «Бу манжалақи тўғри айтяпти, — ўйлади ичида, — Пули тўлангандан кейин Салим қаёққа борарди?!. Машина қўлга кирса бўлди-да!.. Ана ундан кейин бу иккаласи ур-пичоқ бўлиб ўлмайдими?! Унга нима?..»

Сурманиса опа, барибир, дарров сир бой бермади. Майнахонни кечаси яна бир келишга кўндирди-ю, мулойимлик билан кузатиб қўйди.

***

Сурманиса опанинг Ҳасан-Ҳусанлари ҳақиқатдан давангирдай йигит бўлишган. Тоғни урса, талқон қилгулик кучи бор. Мактабни ёлчитиб ўқишмаган-у, айланиб-ўргилиб аллақаердан дўкон очиб олишган. Лекин иккалови ҳам бир тийиннинг устида ўмбалоқ ошади. Ўлса ўладики, бировга қарз бермайди. Қарз туриб турсин… Ҳатто рўзғорга ёғ керак дейишса ҳам бир-икки кун ўйлаб кўрмагунча олиб келишмайди…

Айниқса, Ҳасан Майнахоннинг оғзидан «Икки мингта «кўки»га «Нексия» сотаман», деганини эшитиб ҳовлиқиб қолди. Айниб қолмасин деган саросимада темир сандиғидан Майнахонга нақд икки мингни санаб берди-ю, гапни калта қилди:

— Келинойи, сиз ҳозир битта тилхат ёзиб беринг-у, индамай кетаверинг, — деди у қаёқдандир оқ қоғоз топиб хонтахта устига қўяркан, — машинани ўзимиз оламиз унинг қўлидан… Фақат… Бир гап бўлса, тониб юбормасангиз бўлди…

— Вой, тағин жаҳл устида ўлдириб-нетиб қўйманглар, боласи тушмагурлар, — хавотир аралаш Ҳасан-Ҳусанларнинг елкасига қоқди Сурманиса опа, — ётиғимина-ан тушунтиринглар…

Иш деярли пишгач, «янги машина» баҳона Сурманиса опа атайин Майнахон учун ош дамлади.

***

Салимжон машинасини жуда кам ҳайдайди. Бозор-ўчар ёки бирон зарур иш учун миниб чиқмаса, деярли автобусни маъқул кўради. Замон шунақа бўлиб кетди-да!.. Ҳар куни бензин, мойни қаёқдан олсин?!

Бугун якшанба бўлгани сабабли «бор таваккал» деди-ю, Салимжон машинасида бир бозор айлангиси келди. Бет-қўлини ювиб дарвозани очаркан, негадир юраги сиқилаверди. Тиқ этган товуш ҳам асабига тегаверди.

«Падарингга лаънат Майна, ишқилиб миршабга югуриб бормасин-да, — ўзига-ўзи тўнғиллади у машинанинг у ёқ-бу ёғини кўздан кечираётиб, — Қаёқданам ура қолдим ўзи?!»

Машина дала йўлига чиқиб олгач, узоқдан Ҳасан-Ҳусанлар кўринди. Салимжон яқин тортиб уларнинг тўғрисига етганда оҳиста тўхтади-да, орқа эшикни очди.

— Қариндошлар, чиқинглар, Қўқонни айлантириб келаман!

Ака-укалар бир сўз демай машинага ўтиришгач, Ҳасан илтимос қилди:

— Салим ака, «саман»ингизни бир чўл тарафга ҳайдамайсизми? Тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб келардик… Бу қишлоқда одам жа димиқиб кетди-ку!.. Қўқонни айланиш бўлса қочмас…

— Хўп, ука, сен нима десанг шу-да!..

Навбаҳор қумликларига чиққандан кейин ҳам Салимжоннинг чигали ёзилмади. Устига-устак ака-укалар бор овозда телба-тескари ашула айтавериб жонига тегишди.

«Бой эмиш булар, — кўнглидан ўтказди у тўсатдан тезликни ошира бориб, — қачон қараса, бошқаларнинг ғийбатини қилади…»

— Э, тўхтанг!.. — Ҳасан кутилмаганда Салимжоннинг елкасидан ушлади, — Шу ерда тўхтанг, гап бор…

Салимжон ҳайрон бўлиб тормозни босди.

— Нима гап ўзи, тинчликми?.. Икковингниям авзойинг бузуқ… — Ҳасан жавоб бериш ўрнига чўнтагидан бир энлик қоғоз чиқарди.

— Қисқаси, мана бу хотинингизнинг тилхати… Машинани мен нақд икки мингга сотиб олдим…

— Нима?! — тўсатдан бақириб юборди Салимжон, — Қанақа тилхат?! Ўйлаб гапираяпсанми, ука?.. Бу менинг машинам бўлса, қанақасига сотади у?..

— Ўша, ахир сизнинг хотинингизми?.. — гапга аралашди Ҳусан афтини бужмайтириб, — Яхшиликчасига бўлишмаганингиздан кейин сотган-қўйган-да! Қани, тушинг бизнинг машинадан… Орқа ўриндиққа ўтиринг, яхшиликча обориб қўямиз…

Салимжон кутилмаган «зарба»дан бошида оғриқ туриб шартта орқасига ўгирилди.

— Вей… Иккаланг… Сенлар қариндошмисан, ё?.. Нимага жигар бўп туриб бундай ишга қўл уряпсан?.. Эсингдами, бувим раҳматлининг қилган меҳрибончиликлари… Энанг касал ётганида кечалариминан опичиб чиққанлари-чи?! Сенларсиз овқат емай, ҳатто менгаям едирмай ўтирарди раҳматли…

— Э, гапни кўпайтирманг… У кунлар ўтиб кетди, ҳозир замон бошқа, қариндош… Қани, рулни беринг энди, пул тўлаб қўйганмиз, ахир!..

— Машинами?.. Мана оласан, — қўлини мушт қилиб Ҳасаннинг оғзига олиб борди Салимжон, — қўлингдан нима келади?.. Урасанми?..

— Ие, уриш ҳам гапми?.. — Салимжоннинг қилиғи нафсониятига теккан ака-укалар кутилмаганда унга ташланиб қолишди ва ташқарига судраб чиқиб аёвсиз тепкилай бошлашди… Ҳимоясиз ҳолатга етган Салимжон «Урма, урма» дегандек ётган ерида қўли билан юзлари, баданларини тўсмоқчи бўлар, аммо улар парво ҳам қилишмасди…

— Кийимини еч, шу гапи учун яланғочлаб кетамиз, — дея қичқирди Ҳасан қонига бўялганча чалажон бўлиб ётган Салимжонга нафрат билан тикилиб, — ўзиям кейинги вақтда машина олдим деб жа димоғи кўтарилиб кетувди… Бир адабини есин…

Ака-укалар Салимжонни эндигина ечинтириб машинага ўтирмоқчи бўлишган ҳам эдики, қаердан кела қолди, билишмайди, икки-учта ит жонҳолатда иккаловига ташланиб, уларни ерга ағанатди ва дуч келган ерини тишлаб кийимларигача титкилаб ташлади. Бу маҳалда итларнинг ортидан ўрта яшар, нотаниш чўпон отда етиб келиб Салимжонни кийинтириш билан овора эди.

***

Чўпон иккала ака-укани ҳам ўз қўли билан миршаблар ихтиёрига топширди. Ҳам пулдан, ҳам машинадан маҳрум бўлган Ҳасан-Ҳусанлар «шерик»лари бўлмиш Майнахонни осонгина ёнларига тортиб қамоқхона сари равона бўлишди. Салимжон эса, касалхонада даволаниб чиққач, машинасини сотиб, муқаддас ҳовлисига қулф уриб маълум муддат катта бир шаҳарга кўчиб кетганмиш.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 436 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz