Инсон оиласи, маҳалладоши ёки ватандоши қилган иш билан ғурурланиши мумкин. Масалан спортчиларимиз ютуқларидан ғурурланамиз-ку! Шунингдек, ватандош қилмишидан уялиши ҳам мумкин, "чет элдан келган меҳмон сизларда шунақами, деса, нима дейман", деб. Мана бу кадрларга қараб, шу ишни қилган йигитлар, наҳотки бир миллат биз билан, деб орланиб тургандим, бир ҳазил-мутойиба эсга тушиб кетди.
Хуллас, бир тракторчи йигит иккита дўсти билан бир жойга бориши керак экан, кабинкада ҳайдовчидан бошқага жой йўқ, тракторни аравасига (тележка) икки оғайнисини чиқариб, "Йўлда ГАИ ни кўрсанглар, кўринмайдиган бўлиб пастлаб ўтириб олинглар", деб тайинлабди. Йўлда ГАИ тўсиб, "нега таъқиқланган ҳолатда одам ташияпсиз?, деса, ўртоқлари яшириниб олмаганидан жаҳли чиққан ҳайдовчи "мен одам ташимаяпман, булар - моллар! Агар мол бўлмаганида, сизни кўриб, беркиниб олган бўлар эди!", деган экан.
Шу мутойибани эслаб, мен ҳам ўзимга айтдим, буларни бизни ватандошлар эмас, моллар қилган! Чет элликларни шу нарсаларга ҳайрон қараб турганини кўрсангиз, "кўрдингизми, меҳмон, бизда ҳатто моллар ҳам ёзишни билади", деб мақтаниб қўйинг... Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|