Кўпчилик тез-тез эснай бошласа, уйқуга тўймадим деб ҳисоблайди. Мутахассисларнинг айтишича, кўп эснаш қайсидир хавфли хасталик белгиси ҳам бўлиши мумкин экан. Хўш, кўп эснаш яна ниманинг аломати бўлиши мумкин?
1. УЙҚУСИЗЛИК
Одам 7-9 соат давомида қимирламай ухлаб, уйғонса ҳам эснашда давом этиши мумкин. Шундай ўйлаймизки, яна уйқу келмоқда. Йўқ, оёқ қисмингизда пайдо бўла бошлаган хасталик синдроми туфайли ҳам эснай бошлашингиз мумкин.
2. ДЕПРЕССИЯ
Юрак уриши тезлашиши, ҳарсиллаш, қон босими ошиши ёки тушиши, ҳолсизлик ва кўп терлаш аслида депрессия аломатлари ҳисобланади. Булар пайдо бўлгунга қадар одам кўп эснай бошлаши мумкин. Бу депрессиянинг дастлабки аломати ҳисобланади.
3. ЮРАК ХАСТАЛИКЛАРИ
Тиббиётчилар таъкидлайдики, юрак хасталикларининг бошланғич белгиси юракка кислороднинг етарли даражада етиб бормаслигида кўзга ташланади. Ҳали ҳеч қаерингиз оғримай туриб, худди ўзингизни ҳаво етмаётгандек ҳис этсангиз ва бунинг натижасида тез-тез эснай бошласангиз, билингки, бу юрак хасталиги яқинлашишининг аломатидир.
4. ЖИГАРДАГИ МУАММОЛАР
Маълум бўлишича, жигари хасталаниш арафасида турганлар ҳам тез-тез эснай бошларкан. Агар бунга уйқу келиши, иштаҳа йўқолиши ва кўнгил айний бошлаши қўшилса, зудлик билан врачга мурожаат этиш шарт.
Саломат бўлинг!!!