TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
КУЗАТУВ КАМЕРАЛАРИГА ТИК БОҚИБ ЖОН БЕРГАН ҚИЗАЛОҚ… (ВИДЕО)
1985 йил 13 ноябр куни тунда Колумбияга қарашли Армеро шаҳри яқинида жойлашган вулқон уйғонди. Тоғ қалин қор билан қопланганди. Вулқондан отилиб чиққан қайноқ суюқлик ва кул қалин қорга қоришиб кетди. Оқибатда даҳшатли даражадаги сел зоҳир бўлди. У жуда катта тезликда пастга қараб оқиб борарди. Лой ва кирланган сувдан иборат сел Армеро шаҳрининг бир қисмини домига олди. 13 яшар Омайра Санчес исмли қиз ва унинг яқинлари маст уйқуда эдилар. Шовқин ва сел ҳамласидан уйғониб кетишди. Бахтга қарши кеч эди. Яқинлари қочиб улгуришганми, буни худо билади, аммо Омайра катта сув домида қолиб кетди. У яшайдиган уй қулаб тушганди. Яхшики, бетон устунлар бор экан. Омайрони том босиб қолмади ҳарқалай. Фақат оёқлари барибир уйнинг оғирдан-оғир қолдиқлари остида эди. Қизалоқни узоқ вақт қутқариб олишга уринишди. Сира имкони бўла қолмади. Шу ҳолида томчи дори қуйишди, овқат беришди. Лекин ўзини чиқариб олиш учун махсус насос керак эди. Чунки Омайра гирдобида қолиб кетган лой ва кул аралаш сув ҳажми катта эди. Сувни насос ёрдамида толртиб олинсагина қизалоқни қутқариш мумкин эди. Қутқарувчилар қаердандир ўша насосни ҳам топиб келишганди. Афсуски, у ҳам бузилган экан. Омайра 60 соат давомида сув ичида ўтирди. Оғриқларга чидади. Чидаганда ҳам лабларида табассум билан дунёга тик боқди. Унинг хотиржамлигини кўрган катталар даҳшатдан ўлай дерди. Қизалоқ эса ўлим жуда яқин қолганини чуқур ҳис этиб турса-да, руҳан тушкунликка тушмасди…
Ҳа, 13 яшар қизалоқ ўшанда қарийб 60 соатдан кейин кузатув камераларига тик боққан, жилмайган ҳолда жон берди. Қизалоқнинг иродаси бу қадар кучлилиги дунё аҳлини ҳайратга солмай қолмади. Омайра Санчеснинг донғи дунёга таралди. Кейинчалик журналистлар тарафидан ўлим билан олишаётгандаги сурати йилнинг энг буюк сурати дея тан олинди.