TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қозоғистоннинг Кустанай вилоят суди яқинда Д. Шакмаев, К. Асқаров, С. Фабрициус, С. Андреев, В. Киструга ва Р. Мендибаевларга нисбатан ҳукм чиқарди. Тергов материалларида таъкидланадики, бу олти эркак 2013 йил майидан 2018 йил 29 мартига қадар қизларни, аёлларни алдов ва қўрқитиш йўли билан фоҳишаликка жалб этиб келган. Шунинг орқасидан ҳаром пул топган.
Масалан, Д. Шакмаев жами 22 нафар қизни ўғирлаб кетиб уларнинг эркинлигига путур етказган. Қўрқитиш ва калтак йўли билан барчаларини турли кўнгилочар масканларда фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Ўғирлаб кетилган қизларнинг аксарияти вояга етмаган. Уларни Кустанайдаги ижара квартирада сақлашган.
Жиноятчиларнинг айби гувоҳлар ва бир қатор экспертиза хулосалари ёрдамида тўлиқ исботланган.
Суд Д. Шакмаевни 15 йил, С. Фабрициус, С. Андреев ва Р. Мендибаевни 14 йил, В. Киструга, К. Асқаровни 14 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этди.