Seshanba, 31.12.2024, 02:15
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Oktabr » 26 » КУНДОШНИНГ КАСОФАТИ…

07:55
КУНДОШНИНГ КАСОФАТИ…
Муштдеккина бир хонали коммунал квартирадан мағзава, куйинди ҳиди қўшилиб, кўчага ўрларди.
Тўлғоной инқиллай-инқиллай, кирлар солинган тоғорани кўтарганча ҳовлига чиқди. Кирларни подъезд рўпарасидаги дорга бир-бир иларди-ю, икки кўзи дўкон томонда, ўнқир-чўнқир йўлакда эди.

У беҳуда ҳадеганда қулоғини динг қилиб йўл қарамаётганди.

Эри Толибни кутарди.

Юрагини ёввойи рашк ўти куйдирарди. Азбаройи алами келган лаҳзаларда аччиқ қилиб лабини тишлаб қўярди. Жони оғриса ҳам барибир лаб тишлашдан тийила олмасди.

— Мараз, тезроқ кела қолса нима қиларкан? — деди овоз чиқариб Тўлғоной.— Мени билмайди, ҳеч нарсадан хабари йўқ, гўл, оми деб ўйлайди. Бекорнинг бештасини айтибсан, хотинбоз! Ҳаммасини биламан. Ўша манжалақи Ҳуройингникида эканлигингни кўнглим сезиб турибди. Билмасликка олардим холос шу кунгача. Тўғриям қилганман. Йўқса, анавинақанги фикр калламга келмасди. Мана шу отинг ўчгур "аднушка”да умрим ўтиб кетарди. Йўқ, Толиб, мени яхши билмаскансан. Ер остида илон қимирласа биламан. Сенинг хотинбозлигинггаям жавоб қайтариш қўлимдан келади. Шундай қиламанки, икки орада ҳеч нарсасиз кўчада қолиб хор бўласан. Мендай хотинингга хиёнат қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман!..

Тўлғоной кирларнинг барчасини ёйиб бўлгач, ичкарига киришга шошилмай, яна дўкон томонга кўз тикканча туриб қолди. Шу тобда анча кундан бери пишитиб қўйган режаси қалби билан жиққамуш эди. Қалб рашк ниқобига ўралиб, Тўлғонойнинг вужудини куйдирар, аммо режа уни вужуддан ҳайдаб, аллақаерларга итқитиб ташлашга уринарди. Бора-бора режа ва вужуд зўр келди. Қалб уларга бас кела олмади. Оғрингани, камситилгани, топталгани қанча алам қилмасин, сукут сақлашдан, ортга чекинишдан бўлак чора топа олмади.

"Ҳа, ҳали келсин, — кўнглидан ўтказди Тўлғоной квартирасига қайтаркан. — Олдинига ҳар галгидек танобини тортаман. Бўшашади, гап тополмай чайналади. Ана ундан кейин режамни айтаман. Шарт қўяман. Кўнмай кўрсин, кавушини тўғрилаб қўяман у хотинбознинг. Ажабмас шу иш баҳона қадримни билса, пушмон қилиб, бош эгиб келса… Келади, керак бўлса, оёғимга йиқилиб тавба қилади. Тўлғонни билмас экан ҳали у…”

Тоғорани ваннахонага қўйиб улгурмай, ташқари эшик тақиллади. Тўлғоной сира шошилмай кўзгуга боққанча уёқ-буёғини тўғрилади. Шундан кейингина аста юриб бориб эшикни очди. Кутилганидек, қаршисида ширакайф ҳолда эри Толиб турарди.

 

***

 

— Ҳа-а, қўйвормадими кундошим? — лаб бурган кўйи зарда аралаш сўради Тўлғоной ичкарига кирибоқ қайтадан кўзгу рўпарасида тўхтаб. — Нега индамайсиз? Иссиқ-совуқ қилиб тилингизниям гунг қилиб қўйдими дейман?

— Жинни бўлганмисан? — ўзини оқлашга уринарди Толиб. — Қанақа кундош? Ишдан келяпман мен, ғалча!

— Ишдан? Адашмасам, ишингиз соат бешда тугарди. Ҳа энди автобус кутиб буёққа етгунча яна ярим соат кетади. Ҳозир эса соат кечки тўққиз бўлди.

— Гапни кўпайтирмай, овқат опкелсанг-чи! — жаҳл аралаш қичқирди Толиб. — Ўз уйимда бемалол ўтира оламанми-йўқми? Намунча тергайвермасанг?

— Тергайман-да, — Тўлғоной энди ясама ўкиниш қилиб, ёлғондакам кўзларига ёш олди. — Икки боламни ойимникига жўнатворган бўлсам! Манави биттагина чириган хонага сиғмаса болаларим! Бу кишим бўлса, оти нимайди савилнинг… Ҳа, Гуллолахон билан айш қиле-еб, тўйганда кириб келади. Қандай яшаяпсан, нима каминг бор, болалар яхшими, балки икки-уч хонали квартира олишга ҳаракат қилармиз, дейиш хаёлигаям келмайди. Одамларнинг ҳайҳотдай ҳовлиларда яйраб яшаётганини кўрсам, юрагим жиғиллаб кетади. Бу одамга эса барибир. Ўша манжалақи бўлса бас…

— Бас қил, илтимос, — деди Толиб ўзини аранг босиб. — Биламан, ҳаммасини кўриб турибман. Аммо нима қилайки, ҳозир қурбим етмайди уй олишга. Сабр қил, бўлади ҳаммаси! Шошилма!..

— Шошиламан, — деди Тўлғоной балконга чиқмоқчи бўлган Толибнинг йўлига кўндаланг туриб.— Умрим ўтиб кетяпти. Болаларим ўз уйида яйраб-яшнаб яшашларини хоҳлайман.

— Нима қилай? Давлатдан қарзга пул олайми?

— Қарзни бошимга ураманми бир ёқда текин уй турганда?

— Текин уй? Қани ўща уй? Кўрсат!..

Тўлғоной шу ондаёқ зардаларини, ёлғондакам йиғлашни бас қилди. Икки қўлини белига тираганча эрига яқинлашди.

— Уйни менмас, сиз кўрсатасиз, — деди шивирлаб. — Эшитдингизми?

— Мен? Жинни бўпсан. Нима, мени қаердадир уй олиб қўйган-у, оиласига билдирмай юрибди деб ўйлайсанми?

— Йў-ўғ-э, — деди заҳархандали оҳангда кулиб. — Ҳечам мундай деб ўйламайман. Жиннимидим қаёқдаги бўлмағур хаёлларга берилиб? Лекин сиз пандавақилик қилиб қаршингизда нималар бўлаётганини сезмаяпсиз. Уч хонали манаман деган квартира шундоқ кафтингизга қўнай деб турибди-ю, пайқамаяпсиз.

— Жа ҳаддингдан ошма, — хотинини дўқлади Толиб. — Индамаса, эрингни пандавақига чиқариб қўйяпсан. Ҳаддингни бил-да!

— Бўлмаса, каллани ишлатинг-да сизам! Бир соатдан бери сайраб ётибман-у, гапнинг нимадалигини англаганингиз йўқ ҳалиям.

— Тушунтириброқ гапир! Қанақа уй? Қаерда у квартира?

— Суюкли Ҳуройингизнинг квартирасини айтдим, — деди Тўлғоной лаб буриб. — Энди етиб бордими?

— Тағин бошладингми? Бас қил-э!

— Бас қилмайман. Бу биринчидан. Иккинчидан, агар хоҳласам-чи, аллақачон бир тўшакда иккалангизни тутволиб дунёга жар солардим. Лекин ундай қилмаяпман. Мен калламни ишлатиб, вазиятдан тўғри фойдаланадиган аёлман.

— Барибир тушунмадим, — деди Толиб. — Адашмасам, мени тилимдан илинтириб қўлга туширмоқчисан шекилли. Чучварани хом санабсан. Мен ҳеч қанақа Ҳуройни танимайман.

— Шунчалик ҳам аблаҳ бўласизми? — лаб тишлаган кўйи асабий шивирлади Тўлғоной. — Ҳеч бўлмаса худодан қўрқинг-да мундай! Яқинда телефон орқали ҳиринглашаётганингизда тутволдим-ку! Бу камми сизга? Ҳуройингиз мени кўрди дегунча бошқа кўчага қараб зипиллайди. Ё буям ёлғонми?

Толиб хотини айтган далиллардан сўнг тил тишлашга мажбур бўлганди. Бош қашиганча бир муддат ташқарига аланглаган бўлди ва кутилмаганда сўз қотди.

— Бўпти, бас қилайлик! Муддаонг нима ўзи?

— Ана энди ўзингизга кела бошладингиз, — деди Тўлғоной жонланиб. — Менга бу гапларни айтиш осон деб ўйлайсизми, дадаси? "Эр бермак-жон бермак”, деб бекорга айтишмаган машойихлар. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан.

— Хўп дедим-ку! Сеники маъқул! Мақсадга ўт, хотин!

— Хуллас, калламга ажойиб бир фикр келди. Агар гапимга кўниб, қайсарланмай, ўзбошимчалик қилмай иш тутсангиз, тез орада ўша Ҳуройнинг уч хонали квартираси бизники бўларди.

— Жинни бўпсан, — деди Толиб гарчи жазмани ҳақида очиқ гапириш иқрор ҳисобланишини сезса-да, сир бой бергиси келмай. — Бировнинг уйини уриб тортволасанми? Ҳурой қаёқда-ю биз…

— Нега урарканман? Сиз қиласиз бу ишни.

— Нима қиламан? Ҳар кунги танбеҳларинг, асаббузарликлар камлик қиляптими? Биратўла мени бадарға қилмоқчимисан ўз уйимдан?

— Бадарға қилмайман. Хоҳласам, аллақачон думингизни тугардим. Ўша мараз билан тутволиб ҳаммага шарманда қилардим. Аммо менинг ниятим бўлак. Фақат уйли бўлиш, болаларимни онамникидан ўз бағримга опкелиб, бир умр роҳатда яшаш.

— М-мен нима қилишим керак? — тутилиброқ, ўта эҳтиёткорлик билан гап ташлади Толиб. — Уникига ўғирликка кираманми?

— Жа айёрси-из, — деди кўзларини қисиб Тўлғоной. — Ҳаммасини балодай билиб турибсиз-у, ўзингизни гўлликка соласиз-а!

— Йўқ, хотин, ростданам тушунмадим гапингни, — дея ўзини оқлашга тушди Толиб. — Уй, Ҳурники дейсан. Бировнинг яшаб турган уйини қанақасига тортиб олмоқчисан ўзи? Қандай бўлмасин, барибир бу жиноят! Мен жиноят кўчасига киришни истамайман.

— Бу жиноятмас, қонуний бўлади. Ёш боладай ҳовлиқавермасангиз, тушунтираман.

— Бўпти, тушунтир!

— Очиғи, бу ишим учун ич-этимни ейишим аниқ. Ҳозирнинг ўзидаёқ юрагим сиқилиб, давлинам ошяпти. Лекин нима қилай? Бошқа йўли бўлмагадан кейин чидайман, тишни тишга босаман. Чунки икки бирдай боламни бировлар масхаралаб, оёқ учида кўрсатишини хоҳламайман.

— Гапни чўзмай, бошласанг-чи, — деди Толиб тоқати тоқ бўлиб. — Ё айёрона йўл билан мени илинтирмоқчи бўляпсанми? Овора бўласан. Мен ёш боламасман.

— Йўқ, мен илинтириш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Нега деганда, аллақачон илиниб бўлгансиз. Ҳуройни танишингизнинг ўзиёқ илинганингиздан дарак. Қолаверса, телефондаги гап-сўзларингиздан хабарим бор. Уялишингиз, ер ёрилса ерга кириб кетишингиз керак бу гапларимни эшитгунча. Лекин ўйлаб кўрсам, ўша манжалақи билан дон олишганингизни яхшиликка йўйса бўларкан. Биласизми қандай қилиб?

Толиб азбаройи асабийлашаётганидан миқ этмади. Лабларини қаттиқ тишлаганча Тўлғонойга хўмрайди.

— Майли, айта қолай, — давом этди Тўлғоной оғир хўрсиниб. — Сиз… Мен билан ажрашиб, ўша манжалақига расман уйланасиз. Кейин…

— Нима? Вей, росмана жинни бўлганга ўхшайсан-а? Биляпсанми нима деётганингни?

— Биламан, ҳовлиқманг! Гапни охиригача эшитинг! Хуллас, бировларнинг кўз ўнгида ажрашамиз. Иннайкейин сиз бориб Ҳурига уйланасиз. Жон дейди у ифлос. Шуни кутиб юргандир ўзиям. Уйланганингиздан кейин эпини топиб манжалақининг уйини номингизга ўтказасиз. Кейин эса мениям ўша уйга "праписка”га қўясиз. Кўрибсизки, уйга иккита ҳақдор қўшилади.

— Хўш, иннайкейин-чи? — хотинига ҳануз хўмрайган ҳолда сўради Толиб. — Сен бошқасига тегасанми?

— Жиннимасман мен сизга ўхшаган. Иккита мунчоқдай болаларим бор… Эшитинг, ҳаммаси битгандан кейин мен ўша манжалақини судга бераман. Уйни бўшатиб қўйсин деб турволаман. Туҳмат қиламан-у, туравераман. Хуллас, кейингиларини ўзимга қўйиб беринг!..

— Ростакамига ақлингни еб қўйибсан, — деди Толиб жаҳдини аранг жиловлаб. — Ажрашиш, бировнинг уйига эга чиқиш… Вей, ўз эрини бошқа аёлга уйлантирган хотинни биринчи кўриб туришим, ўлай агар! Ё мени яна бир ғалвирдан ўтказмоқчимисан? Башарти шундай бўлса, адашасан. Мен ҳам болаларимни қайсидир бегона аёлга алмаштириб қўядиганлардан эмасман.

Тўлғоной биларди, сезарди. Толиб бу тахлит мунозара, гап-сўзлар туфайли осонликча ён бермайди. Жуда эҳтиёткор бўлиб қолганини Тўлғоной шундоқ кўриб турарди. Шунинг учун тусини ўзгартирди. Ўзини мажбурлаб бўлса-да, йиғлай бошлади. Англарди, Толиб аёлларнинг кўз ёшига тоқат қила олмайди.

— Менам арзирли уйимиз бўлишини, ўша уйда яйраб яшашни хоҳламйман, — деди йиғи аралаш Тўлғоной. — Нима қипти? Ўз эримни қаёқдаги ифлоснинг қўйнига солишдан бўлак илож топа олмадим. Нима, у ҳашаматда яшаса-ю, мен аҳмоққа ўхшаб томоша қилиб туравераманми? Ўша ит менга қанча кўнгилсизликларни келтирган. Уни деб кечалари юм-юм йиғлаб чиққанман. Сиз эса қилғиликни қилиб қўйиб пишиллаганча ухлагансиз. Бир марта кечирим сўрашга, ҳол сўраб кўнглимни кўтаришга ярамагансиз. Мен-чи, ўша кунларни унутганим йўқ ҳали. Хўш, мен айтган ишни қиласизми?

— Менга қара, — деди ҳамон ишонқирамай Толиб. — Росманасига бел бойладингми ҳалиги… Уйли бўлишга?

— Вой худойим-эй, нега бунақасиз-а? — баттар йиғлаб нари кетди Тўлғоной. — Бир соатдан бери тўтидай сайраб ётган бўлсам-у, ҳалиям чайналаверасизми? Қанақа тошбағирсиз ўзи? Менга, онамникида сиғиндидай яшаб юрган икки боламга раҳмингиз келмайдими? Қийналишимизни кўриб индамай тураверасизми? Олиб қўйинг бўлмаса, қўша-қўша уйларни! Қани, оласизми? Бизни шоҳона квартирага ўтқазиб қўя оласизми? Ололмайсиз. Ҳар ойда оладиган моянангиз ош-овқатдан ортмайди-ю, тағин…

Толибнинг ортиқ бардоши етмасди. Тўлғонойнинг йиғиси, таҳдидли гап-сўзлари кекиртагигача келиб бўлганди. Қолаверса, у ниҳоят Ҳурой билан бемалол, ҳеч қандай ҳадикларсиз учраша олишини кўз олдига келтиргандаёқ қалбининг қайсидир четида шукроналик туйғуси ниш ура бошлаганини сезарди. Шундай имкониятни қўлдан бой беришни хоҳламаётганди. Оқибати нима бўлиши, қай кунлар бошига тушиши мумкинлиги Толибни қизиқтирмасди.

— Бўпти, сен ютдинг, — деди Толиб аста келиб хотинининг елкасидан тутаркан. — Эртага ажрашиш ҳақида тегишли жойга ариза ташлаймиз. Кейин… Нима қилай? Сенинг кўз ёшларинг юрагимни қон қилиб ташлади. Истагингга бош эгиб, эртагаёқ ўша Ҳуройникига жўнайман. Фақат… Айтиб қўяй, мен фақат сенинг қайсарлигинг туфайли шу ишни қиляпман. Тағин кейинчалик бор мағзавани менинг устимга тўкиб юрмагин.

Шундай деб Толиб киссасидаги қўл телефонини чиқариб олди ва қайтадан жойига солиб қўйди.

— Йўқ, мағзава тўкмайман, — деди бирдан йиғлашни бас қилиб Тўлғоной. — Биз, ахир болаларнинг келажаги учун қиляпмиз-ку нима қилсак! Хавотирланманг, уй менинг ихтиёримга ўтиши билан қайтарволаман сизни. Унақанги итларга тушиб қолган эрим йўқ…

 

***

 

Судсиз, бекитиқча ажрашишнинг ўзи бўлмасди. Тўлғонойнинг ундови билан Толиб таниш-билиш топишга мажбур бўлди. Аёл эса ўз нияти йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслигини бу гал ҳам исботлади. У бисотидаги энг суюкли тилла тақинчоқларини сотиб пулини аллакимларнинг қўлига тутқазди. Шу баҳонада ажрашиш, интиқом тезлашишини жуда-жуда хоҳлади. Гарчи тақинчоқларнинг бой берилиши вужудини музлатиб ўтган бўлса-да, чидади, қўл силтади, орзусидаги кўп хонали квартирада ўзини, болаларини, эрини тасаввур қилганда, надоматлар нари чекинди…

Ниҳоят, кутилган онлар яқинлашиб, суд куни белгиланди. Тўлғонойнинг кўнгли тўқ эди. Шу сабабли эрини Ҳурой билан бирга кўрганда ҳам бир туки сесканмади. Ҳуройга ер остидан назар ташларкан, юраги ҳаприқди, орзулари амалга оша бошлаганидан қувонди.

— Менинг эримни анави ярамас тортиб олиб, болаларимга тегишли уйгаям эга чиққан, — дея судда гапни туҳматдан бошлади Тўлғоной. — Ана, ўтиришини кўрдингмизми, ўртоқ судья?!. Парвойигаям келмаяпти қилиб қўйган иши. Менинг икки болам эса бегона ҳовлида асрандидек катта бўляпти.

— Далилингиз борми эрингизни, уйингизни тортиб олганига? — сўради судья Тўлғонойга сирли боқиб. — Нима билан исботлайсиз?

— Ана, эримдан сўранг ишонмасангиз! У ҳаммасини айтади.

— Хўш, фуқаро Эшматалиев, — судья Толибга юзланди. — Аризачи айтган гапларни тасдиқлайсизми?

Толиб гап бошлашга шошилмади. Ҳуройнинг билагидан маҳкам сиқимлади-да, совуқ кулимсиради.

— Тасдиқламайман, — деди у Тўлғоной тарафга нафрат аралаш қараб олиб. — Биринчидан, Ҳурой мени тортиб олган эмас. Мана шу аёлнинг ўзи ташкиллаштирди ҳаммасини. Мени ҳоли-жонимга қўймай ажрашишга, Ҳуройга уйланишга ундади.

— Нима ниятда шу ишни қилдийкин? — сўради судья. — Бу гаплар негадир шубҳали туйиляпти. Ахир, икки болангиз бор экан, шунча йил бирга яшабсиз. Нега энди бирдан ажрашишга тушиб қолди?

— Ўртоқ судья, телефонга ўша суҳбатни ёзиб олганман. Чунки билгандим. Марҳамат, эшитиб кўринг!..

Судья тоқат билан икки орадаги илк суҳбатни тинглади ва телефон ўчирилгач, афсус билан Тўлғонойга боқди.

— Уялмайсизми, синглим? — деди у бу гал дўқ аралаш. — Бировнинг уйини шу йўл билан тортиб олишга қандай виждонингиз йўл қўйди? Мана, собиқ эрингизнинг билдиришича, уйни номигаям ўтказмабди, сиз тугул ўзиниям рўйхатга тиркамабди. Жиззакилигингиздан қўрқибми, йўқ деёлмаган экан. Ҳамма шартларингизга кўнган экан. Баракалла шу йигитга! Қонунларимиздан яхши хабардорлиги маълум бўлди. Ҳеч бўлмаса, худодан қўрқмабсиз-да, синглим!..

— Тавба қилдим, — деди ер чизиб Тўлғоной барча сирлари ошкор бўлгач. — Эримни қайтарсин ўзимга! Мен…

— Мен Ҳурой билан ажрашмайман энди, — деди Толиб қатъият билан. — Очиғи, шу хотиндан зўрға қутулганман ўзи. Болаларга нафақа сўраса, розиман. Болаларимни ташлаб қўймайман. Аммо ҳозирги умр йўлдошимни ташлаб кетмайман!..

— Йў-ўқ! — жазава ичида қичқирди Тўлғоной. — Менга нафақа керакмас! Эримни қайтарсин, эримни қайта-ар, манжалақи-и!!!

Мана шу гаплар суд ишига якун ясади. Ҳеч ким унинг қичқириқларига ён бермади. Толиб атайин Ҳуройни қўлтиқлаганча, Тўлғонойни рашк, алам ўтида ёндирганча судьяга миннатдорчилик билдириб чиқиб кетди. Тўлғоной эса суд ҳовлисида қон йиғлаб ўтирар, нуқул Толибни лаънатларди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 395 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Oktabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz