(Бўлган воқеа)
«Тонгги қўнғироқ туфайли у билан уришиб қолдим. Кўзларимга қараб бақирди. Юзимга қўлларини сермаб жаҳл қилди. Мен эса бўғзимга тиқилган алам кўзларим томон ўтиши, кўз ёши бўлиб чиқишини истамаганим учун жим турдим. Балки онамнинг «Хотин эрдан бир поғона паст туриши керак», деган гапи қулоғимга қуйилиб қолгани учун сукут сақлагандирман.
— Қўнғироқ қилган ким? — дедим рақамнинг бегоналигини кўриб.
Мана шу бир оғиз берган саволим уни бу қадар тутақтириб юборади деб ўйламагандим. Йўқ, бундай деганимда жаҳли чиқмади. «Қачон?» деди бу саволимга жавобан.
— Атай ўзингизни билмаганга олаяпсизми? Териб кўриб, кимлигини билайми? — дея яшил тугмага бармоқ олиб борганимда сапчиб кетди.
— Нима дейсан, тентак? Аҳмоқмисан? «Эримга нега қўнғироқ қилдингиз?» дейсанми? Ишхонамиздандир? Шунчалик фаросатсизмисан? Айтмайман кимлигини! Ё кундошим деб ўйлаяпсанми?..
Шу билан уни тўхтатиб бўлмади. Шу қадар тутақдики…
Мен баттар гумон ичида қолдим: «Нега бунчалик қўнғироқ қилишимдан қўрқди? Бир гап бор?»
У бор аламини сочиб, ишга кетди. Мен ҳаммасини ютиб, уйда қолдим. Кун бўйи хабарлашмадим. Уям жим.
«Балки ўшаниси билан гаплашиб, устимдан кулаётгандир?» йиғлагим келди.
Ишдан қайтганида салом бердим-у, бошқа лом-мим демадим. У эса кулди. Баттар ичимга оташ тушди.
— Менга ишонмайсан-а? Ишонмаганингга куяман! Ишончингни оқламаганимга куяман! Гумон уйғотадиган қандай иш қилганимни билолмай куяман. Мана, ўша рақам. Кел, бирга қўнғироқ қиламиз.
Мен индамай ўтиравердим. Эрим телефоннинг овозини баландлади. Узун-узун гудок кетди. Кейин қиз боланинг овози жаранглади:
— Почча, бўлди, опамга айтаверинг. Онам яхши. Кўричак бўлган экан. Операциядан яхши чиқди. Энди бу рақамга қилманг. Ўзимнинг телефонимни олиб келишди… Шошиб қолганимиздан телефон олмабмиз-да…
Онамга нисбатан хавотир, эрим олдидаги мулзамликдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим… Яна озгина жизганаклик килганимда оиламдан бесабаб айрилиб колишим мумкин эди…» Хеч качон шошиб хулоса чикарманг! Гумон иймондан айиради деб бежиз айтишмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|