Армия. Сержант казарма эшиги ёнида турган навбатчи аскардан сўради: — Генерал келмадими? — Йўқ. — Келса, дарров менга хабар бер! — Хўп бўлади! Икки соатча ўтгач, казармага генерал кириб келди. Навбатчи аскар ундан сўради: — Сенми генерал? — Ҳа, мен. — Вей, қанақа бўшашган генералсан-а? Сен ярамасни икки соатдан бери сержант излаяпти!
* * *
— Қайси овқат умуман калориясиз ҳисобланади? — Кўз билан ейиладигани.
* * *
— Емайди, ичмайди, лекин ўсишдан тўхтамайди. Бу нима? — Нарх-наво.
* *
— Нега Австралия итлари дунёда энг тез югурадиган итлар ҳисобланади? — Чунки, Австралияда дарахтларнинг оралиғи бошқа давлатлардагига нисбатан узоқ.
* * *
Камерага янги маҳбусни олиб киришди. У бошқа маҳбусларга деди: — Қўрқманглар, мен бу ерда икки ҳафтагина яшайман холос. — Нима сабабли қамалдинг? — Хотинимни онаси билан бирга сўйиб ташладим. — Шунга икки ҳафтагагина қамашдими? — Йўқ, икки ҳафтадан сўнг мени осишади.
* * *
Бир йигит кечаси катта кўчада кетаётганди. Рўпарасидан девдай бир эркак чиқиб мулойим оҳангда сўради: — Ошна, соат неча бўлди? — Ўн икки. — Ў соатинг зўр-ку, қани, буёққа чўз!.. — Вой-до-од! Ёрдам беринглар-а-ар!.. — Ие, ҳали тишларинг ҳам тилламиди? * * *
Башанг кийинган бир босқинчи секин банкдаги ҳисобчи қизга яқин борди-да, унга бир хат тутқазди. Хатда шундай деб ёзилганди: — Ҳамма пулларни халтага жойлаб, секин менинг қўлимга топширинг!.. Қиз бошқа қоғозга шундай жавоб хати ёзиб ўғрига узатди. — Бўйинбоғингизни тўғрилаб олинг! Сизни суратга олишяпти!
* * *
Турма ёнидан ўтиб кетаётган гўзал бир қизга маҳбуслар панжара ортидан туриб қичқиришди: — Яхши қиз!.. 2030 йил кечқурун соат еттида бўшмисиз?
* * *
Ўғри шеригидан сўради: — Бугун ресторанда тушлик қилдингми дейман? — Сен қаердан била қолдинг? — Янги пальто кийиб олибсан-ку!
* * *
Талаба шеригига деди: — Кеча ярим тунда менга босқинчи ҳужум қилди. — Ие, наҳотки?.. Кейин нима бўлди? — Чўнтакларимни ковлаштириб кўрди-да, негадир оғир хўрсиниб қўлимга бир доллар тутқазди-ю, ғойиб бўлди.
* * *
Врач бемордан сўради: — Ичасизми? — Йўқ демасдим.
* * *
Харидор сотувчига бақирди: — Бу қандай инсофсизлик? Менга шикоятлар китобини олиб келинг! — Қайси томини? Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|