Ҳайвонот боғида охирги горилла ўлди. Раҳбарият томошабинлар хафа бўлмасликлари учун бир талабани ёллаб горилланинг қафасига киритиб қўйишди. Талаба ҳам горилла каби сакрар, бақирар, хуллас, ўзини горилладай тутарди. Бир пайт сакрайверганидан мувозанатни йўқотиб шернинг қафасига учиб тушди.
— Ёрдам берингла-ар! — қичқирди талаба.
Қараса, шер оҳиста қулоғига шивирлаяпти:
— Овозингни ўчир, бўлмаса, иккаламиз ҳам ишдан айриламиз!
* * *
Ресторанда.
— Официант, мен ҳам ҳов анави эркак еяётган овқатдан ейишни истайман.
— Яхши, мен ҳозир уни кимдир телефонга чақирди деб чалғитиб тураман. Сиз тез боринг-да, овқатини еб олинг!
* * *
Биласизки, баданингизнинг энг сезувчан қисмида кўз жойлашган бўлади. Бизнинг лабораториямиз бу муаммони ечиш йўлини топди. Энди истасангиз, кўзларингизни бадандаги унчалик сезувчан бўлмаган жойларга ўрнатиб қўйишимиз мумкин.
* * *
— Дугонажон, бир нарсага тушунмайман: илгари аёллар эркакларнинг нимасига учишган экан-а?
— Қачон?
— Ҳали пул пайдо бўлмаган пайтларда.
* * *
Ўқувчилар ўрмондан уруш пайтидаги партизаннинг кундалигини топиб олишди.
15 сентябрь.
«Ўрмончининг чайласини эгалладик».
16 сентябрь.
«Немислар бизни чайладан қувиб чиқаришди».
17 сентябрь.
«Биз немисларни чайладан қувиб солдик».
18 сентябрь.
«Ўрмончи келиб қолиб немисларнинг ҳам, бизнинг ҳам адабимизни бериб қўйди».
* * *
Турмада бир-бирини кўролмайдиган икки маҳбус учрашиб қолишди. Бири сигир ўғирлаб, иккинчиси, қўл соати ўғирлаб қамалган. Сигир ўғирлаган кинояли оҳангда сўради:
— Хўш, янги соатимиз неча бўлибди?
— Сигир соғадиган пайт бўлди.
* * *
Муаллим имтиҳонда жавоб беролмаётган талабага ҳеч бўлмаса «уч» қўйиб бериш учун саволни осонлаштирди.
— Хўп, айт, лекцияда нима ҳақида сўз борганди?
Талаба жим.
— Майли, лекцияни ким ўқиганди?
Талаба яна жим.
— Энди охирги савол: Лекцияни сен ўқиганмисан, менми?
* * *
Консерваторияда.
— Домла, мен билишни истардим. Овозим ҳеч нарсага ярамайдими?
— Ярайди. Масалан, уйингизга ўғри тушса ёки ёнғин чиққанда асқотади.
* * *
— Сен қанақа балиқ тутиб олишни истардинг?
— Бақлажон.
— Бунақа балиқ йўқ.
— Нега йўқ бўларкан? Икраси бор-у, балиғи йўқ бўларканми?
* * *
Тунда БЕЛАЗда «Запорожец»ни босиб кетган икки грузинни суд қилишяпти.
Судья:
— Фуқаро Сухишвили, нега сизлар қарама-қарши томондан ўз йўлида келаётган машинани босиб, пачоғини чиқариб юборибсизлар?
Иккинчи грузин Генихцвалли шеригига деди:
— Мен сенга айтдим-ку, бу машина деб! Сен бўлсанг, челак, челак деявердинг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|