Эркак дўстига деди:
— Йиллар ўтгани сайин биз хотиним билан бир хил ўйлайдиган бўлиб боряпмиз.
— Нима, хотининг ҳам аёллар ҳақида ўйлай бошладими?
* * *
Аёл шаҳардаги талаба ўғлига қўнғироқ қилиб сўради:
— Болам, имтиҳонларинг қандай ўтяпти?
— Қимматлашиб кетибди имтиҳонлар, она!
* * *
Бизнесмен офисга хорижлик меҳмонларни бошлаб кирди-да, котибасига деди:
— Саломатхон, менга қаҳва, манави уч маҳлуққа эса кўк чой дамланг!
Шу пайт гуруҳ орасидан бири гап ташлади:
— Икки маҳлуққа, мен тилмочман!
* * *
Эркак ресторанда овқатлангач, официантни чақириб ҳисоб-китоб қилишини сўради. Официант ҳисоблаб бўлгач, деди:
— Бир миллион сўм бўлибди.
— Нима? Бир марта овқатланишим-а? Балки ҳамкасблик ҳурмати чегирма қиларсиз?
— Ие, сизам официантмисиз?
— Йўқ, мен қароқчиман.
* * *
Об-ҳавони нотўғри айтгани учун синоптикни ўлим жазосига ҳукм қилишди. Одамлар қатлни қай кўринишда ижро этиш масаласида баҳслашишяпти.
— Отиб ташлаш керак уни!
— Йўқ, сувга чўктириб юбориш керак.
— Бошини танидан жудо қилиш керак!
Шунда тўртинчи одам деди:
— Буни дарахтга осиб қўйиш керак. Шунда ҳеч бўлмаса шамол қай тарафга эсаётганини кўриб турардик.
* * *
Эркак дўстига деди:
— Мен хотинимга туғилган кунида бриллиант кўзли узук совға қилдим.
— Э, шуям совғами, оғайни? Каттароқ, арзийдиганроқ совға олсанг бўларди-ку! Масалан, машина!
— Сен машинанинг қалбакисини ҳеч кўрганмисан?..
* * *
Судья ўтирганларга деди:
— Агар яна кимда ким «Йўқолсин судья!» деб қичқирса, суд залидан ҳайдаб чиқараман!.. Айбланувчи, бу сизга тегишли эмас!
* * *
Қушлар дўконида.
— Сизларда сичқонга қарши дори борми?
— Ҳа.
— Мазалими?
* * *
— Жоним, менинг севгимни рад этсанг, ўзимни поезд остига ташлайман.
— Тўхтанг, ўйлаб олай, поезд барибир эртага жўнайди-ку!
* * *
— Хўш, Булутвой, нега ёзган диктантингда қаторларни ташлаб-ташлаб кетибсан?
— Реклама учун жой қолдирдим! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|